"Арсенал" клуби ҳужумчиси Алексис Санчес жамоа қароргоҳига келди.
Футболчи бетоблиги туфайли, машғулотларда иштирок этмай юрган эди. Бу эса унинг бошқа жамоага ўтмоқчи экани ҳақидаги миш-мишларга туртки бўлди. Ҳатто, бош мураббий Арсен Венгер унинг гапларини текириш учун шифокорни жўнатишга мажбур бўлган эди.
Бироқ, Санчес ортиқча гап-сўзларга барҳам бериб, машғулотларда иштирок эта бошлади.