Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

От спорти бўйича терма жамоа махсус марказ томонидан тайёрланади

Баҳо:
+ | -

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 517-сон «2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.

«Марказий ипподром» АЖ устав капиталидаги давлат улуши Йилқичилик ва от спорти федерациясига ишончли бошқарувга берилади.

Шунингдек, «Марказий ипподром» АЖ устав капитали ипподромни реконструкция қилиш чоғида қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари қийматига тенг бўлган суммага қўшимча акцияларни эмиссия қилиш йўли билан кўпайтирилади. Қўшимча чиқарилган акциялар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Марказий ипподром» АЖни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш 2017–2019 йиллар даврида Президентнинг 15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорига биноан амалга оширилмоқда.

Ҳужжатда ишчи гуруҳни тузиш кўзда тутилган бўлиб, у:

•  «Марказий ипподром» АЖдаги қурилиш-монтаж ишлари қолдиқлари ҳажмини аниқлаши;
•  Халқаро ва Осиё от спорти федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш учун лойиҳалаштириш ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатларини киритиши даркор.

Шунингдек,  От спорти бўйича спорт маҳорат мактаби ва «Марказий ипподром» АЖ таркибида От спорти бўйича республика термаси аъзоларини тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда.

Қуйидаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида белгиланган қабул квоталари доирасида От спорти йўналишлари очилмоқда:

•  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти;
•  Нукус Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи;
•  Наманган Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи;
•  Тойлоқ Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи.
 
Бундан ташқари, қарор билан 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Дастурда 24 та тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.
 
Ҳужжат давлат тилида эълон қилинган бўлиб, 24.07.2017 йилда кучга кирди.

 
Манба: kun.uz
Киритилди: 11:06, 03.08.2017.
Ўқилди: 2874 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик