"Обод" клуби катта эҳтимол билан иккинчи давра ўйинларини ТТЙМИ стадионида ўтказади.
Маълумки, жамоа биринчи даврада "Жар" стадионида ўйнаган эди. Бироқ, ўз стадиони таъмирланиши туфайли, "Пахтакор" иккинчи даврада "Жар" стадионини ижарага олди. Натижада, "Обод" ТТЙМИ стадионига кўчиб ўтишга мажбур бўлди.
Хусусан, 5 август куни бўлиб ўтадиган “Обод” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув айнан шу ўйингоҳда ўтказилади.