“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар расман ПСЖ футболчисига айланди.
Парижликлар футболчи учун 222 миллион евро сарфлади.
Неймар “Барселона” мухлисларига нега бошқа жамоага кетаётганини видео орқали тушунтириб берди.
”Барселона” – мен учун катта чорлов эди. Худди ёш болаларнинг орзуси амалга ошгани каби менинг ҳам “Барселона”да ўйнаш орзуим амалга ошди. Жамоадошларим билан фақат виртуал ўйинларда бирга ўйнай олардим. Испанияга 21 ёшимда ташриф буюрдим.
Ўзимнинг илк кунларимни худди ҳозиргидек ёдга оламан, кийиниш хонасида Месси, Хави, Иньеста, Пуйоль ва бошқалар билан кўришган куним ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Доим буюк жамоа сафида ўйнаш орзум бўлган. Каталония - сенга рахмат.
Ишонч билан айта оламанки, ҳеч қачон Мессидан яқинроқ дўстни топа олмайман. Лионель майдонда жамоадош нафақат ҳаётда ҳам елкадош бўла олди. “Барселона” ўз ўйимдек бўлиб қолганди, Каталония ва Мессини яхши кўраман.
Футболчиларнинг ҳаётига тушуниб бўлмайди, иккинчи марта отамнинг қарорига қарши чиқдим. Ота – мени кечиринг ва аввалгидек қўллаб-қувватлашда давом этинг.
ПСЖ таклифини янгиликлар яратиш учун қабул қилдим. Фаолиятимдаги камтарони бурилиш, аммо мен бунга тайёрман.
“Барселона”да олдинга қадам ташлаб, мени яхши кўргани учун миннатдорчилик билдираман. ПСЖ менинг янги жамоам ва уйим бўлади, жуда ҳам қийин қарор бўлди лекин 25 ёшли инсон каби таклифни ақл билан қабул қилдим”, - дея пост қолдирди Неймар.