"Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва бош мураббий Леонарду Жардим ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Le Journal du Dimanche хабарига кўра, мураббий футболчининг машғулотлардаги сустлигидан норози бўлган. Жардим футболчининг бундай ҳаракатларини бошқа клублар томонидан билдирилаётган қизиқишга боғлаган. Ҳар иккаласи ҳам машғулотлар пайтида асабийлашган ҳолда мулоқот қилаётгани сезилиб қолган.
Айни пайтда, Мбаппе билан "Реал", "Барселона" ва "ПСЖ" қизиқмоқда. "Монако" унинг трансфер нархини 200 млн еврога баҳоламоқда.