Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

«Барселона» академияси сўнгги йилларда қандай ишламоқда?

Баҳо:
+-1 | -

Ла Масия - "Барселона" академиясининг фаолиятига назар.

Серғайрат ва шижоатли Луи ван Гал 2000 йили фақат академия тарбияланувчиларидан шаклланган жамоа билан ЧЛда ғалаба қозонишни орзу қилганида, ҳамма уни ғирт хаёлпарастга чиқариб қўйганди.

Қарангки, 12 йилдан сўнг голландиялик мураббийнинг орзуси қисман амалга ошди - мавсум-2012|2013 доирасида 25 ноябрь куни «Леванте»га қарши кечган беллашув (4:0) давомида Дани Алвеш жароҳатланиб, майдонни тарк этгач, «Барса» ўйинни ўз академиясининг 11 нафар аъзоси билан якунига етказди.

Бу клуб ва Ла Масия ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг чўққиси эди. Афсуски, шундан кейин академия ишида қандайдир пасайиш бошланди...

Ла Масия тарихи. «Барселона» ташкил этилганидан атиги 2 йил ўтгач, яъни 1901 йили жамоага муносиб захира базаси яратиш ғояси туғилган. Шу тариқа биринчи навбатда, ўринбосарлар тизими шакллантирилади ва унинг негизида 3-4та жамоа фаолият бошлайди. 1918 йилга келиб эса, ўсмир ва ёшлар жамоаларига асос солинади. Хуллас, футбол мактаби аста-секин, босқичма-босқич ривожланиш йўлига ўтади. 1960 йили клуб президенти лавозимини эгаллаган Эрик Льяудет сайловлар жараёнида чинакам академия ташкил этишга ваъда беради.

Кейинчалик у ўз сўзи устидан чиқиб, янги ўқув даргоҳига футболчилик фаолиятини эндигина якунлаган Ладисла Кубалани директор сифатида тайинлайди. Бироқ венгриялик собиқ ҳужумчи тақдир тақозосига кўра, бу лавозимда узоқ ишламайди - 1961|1962 йиллар мавсумини суст ўтказган «Барса» сафарда «Валенсия»дан 2:6 ҳисобида енгилгач, Льяудет бош мураббийлик ваколатини айнан Кубалага топширади.

Натижада жамоа ишлари бироз юришади, лекин академияга сармоя етишмасди. Ла Масия иборасига келсак, бу «Фермерлар (деҳқон) уйи» маъносини англатади. Узоқ 1702 йили бун-ёд этилган ушбу кўҳна иншоотда «Камп Ноу» қурилиши бошланган пайт ҳунармандлар устахоналари жойлашганди. Ла Масия олис ўтмишда чиндан ҳам, каталониялик деҳқонлар қароргоҳи вазифасини ўтаган.

Ниҳоят, 1957 йили стадион фойдаланишга топширилгач, клуб маъмурияти Ла Масияга кўчирилади. Ёш иқтидорларни топиш ва тарбиялашга қаратилган ҳаракатлар бир зум тўхтамаган бўлсада, фақат 1979 йили жамоанинг навбатдаги президенти Хосеп Луис Нуньес мустақил футбол мактаби бунёд этиш ҳақидаги қарорни расман тасдиқлайди. Хуллас, «Камп Ноу»нинг соясида қолиб кетган кўҳна иншоот 20 октябрдан эътиборан, ўқув маскани ихтиёрига берилади.

Бунгача «Барса» фанатлар клуби айнан шу бинодан қароргоҳ сифатида фойдаланарди. 1982 йили академия шахсий стадионига эга бўлади - «Мини Эстади». 1979-2011 йиллар оралиғида мактабнинг манзили ўзгармайди.

Шундан сўнг «Барса»нинг «Сьюдад Эспортива Жоан Гампер» ўқув-машғулотлар базаси қошида замонавий мажмуа тарбияланувчиларга ўз қучоғини очади. Унга академиянинг фаол ташкилотчиларидан бири, собиқ футболчи ва мураббий Ориоль Торт Мартинес номи берилган.

Академия тузилиши. «Барса» академиясида 7та ёш тоифасида жами 16та жамоа машғулот олиб боради: «Пре-бенхамин» (7-8 ёш) ягона таркибга эга бўлса, «Бенхамин» (9-10 ёш) ва «Алевин» (11-12 ёш) гуруҳларида «А», «В», «С», «D» жамоалари бор. «Инфантиль» (13-14 ёш), «Кадете» (14-15 ёш) ва «Хувениль» (16-18 ёш) гуруҳлари эса «А» ва «В» белгисидаги жамоалардан иборат.

Ўринбосарлар жамоаси саналган «Барселона Б»да эса тарбияланувчилар ёши чегараланмаган. Ҳар йили 6-8 ёшли минглаб болакай синовга жалб этилади ва улар орасидан энг иқтидорлилари саралаб олинади.

Масканда ёш футболчиларнинг ҳар томонлама пухта билим олишларига жиддий эътибор қаратилади. Зеро, барча тарбияланувчиларнинг профессионал футболчи мақомини олмасликлари аввалдан маълум.

Демакки, болалар Ла Масияда ҳар эҳтимолга қарши келажакда асқотадиган билимларни ўзлаштиришлари зарур. Ахир тарбияланувчиларнинг атиги 10 фоизига «Барса» асосий таркибидан жой олиш насиб этади.

Таниқли тарбияланувчилар. 1979 йилги илк танловда академияга 20 нафар ёш иқтидор қабул қилинганди. Улар орасида энг машҳури - Гильермо Амор ички чемпионатда Каталония жамоаси таркибида 311 марта майдонга тушган ва кейинчалик Ла Масияга раҳбарлик қилган.Ушбу мутахассис фаолиятини 2014 йили якунлаганди.

Лекин яқинда ортга қайтиб, Хосе Мари Бакеро билан ҳамкорликда «Хувениль» ва ўринбосарлар жамоаларига устозлик қила бошлади. Умуман олганда, «Барса» кантерасидаги чинакам инқилоб Йохан Кройфф мураббийлик қилган даврда юз берган.

Айнан голландиялик мутахассис ғоясига  асосан, академиянинг барча гуруҳлари асосий жамоа услубида тўп сура бошлаганди. Натижада тарбияланувчиларнинг асосий таркибдан жой олишлари, унинг услубига мослашишлари анча осонлашди. Академия мураббийлари олдига «Жамоанг ғалаба қозондими ёки мағлубиятга учради?» эмас, балки «Шогирдларинг қайси услубда ўйнашди?» қабилида савол қўйиларди.

Буни қарангки, Кройффнинг 7 йиллик фаолиятида Ла Масиянинг 32 нафар тарбияланувчиси афсонавий жамоада дебют қилди. Кройфф ғояларига содиқ қолган Луи ван Гал эса  Хави, Виктор Вальдес, Карлес Пуйоль ва Андреа Иньеста каби 14 нафар маҳорат соҳибини бош жамоага олиб чиқди. Франк Райкаард даврига келиб, Лионель Месси етакчилигида 28 нафар тарбияланувчи катта футболга қадам қўйди.

«Реал» ўз таркибини дунёнинг турли бурчакларидаги иқтидорлар билан тўлдиради. Биз эса шахсий мактабимиз - Ла Масияга эгамиз»,-деганди Кройфф даврида ёрқин юлдузлардан бири саналган катта Серхи Роберто. Испания термаси сафида ҳам муваффақиятли тўп сурган ўйинчи 2007 йили ўринбосарлар жамоасини мураббий сифатида қабул қилиб олди. Бу пайт «Барселона Б» 4-дивизионга «қулаганди».

Аммо жамоани инқироздан олиб чиқиш Хосеп Гвардиола чекига тушди. У бутун таркибни тарқатиб юбориб, 21 ёшдан катта ўйинчилардан янги жамоа тузди. Ушбу кескин чора ўз самарасини берди - ёшлар ўртасида рақобат кучайди, жамоавий масъулият ошди, ҳамжиҳатлик талаб даражасига кўтарилди. Шу тариқа жамоа 3-дивизионга чиқди. Жоан Лапорта эса вақтни бой бермай, Гвардиолани юқори лавозимга таклиф этди.

Шу тариқа Пеп 2008|2009 йиллар мавсумини «Барселона» бош мураббийи сифатида бошлади. Энг муҳими, у 4 йил давомида нақ 28 нафар тарбияланувчи учун бош жамоага йўл очди.

Иқтидорлар йўқми ёки тизим носоз? Таажжубки, футбол оламига «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби ва жаҳон ҳамда Европа чемпионларини етказиб берган академия кутилмаганда оқсай бошлади. Салбий ўзгаришлар 2010 йили клуб президенти лавозимига Сандро Россель келганидан кейин яққол сезилди.

Гап шундаки, у раҳбарлик тизими, жумладан, академия бошқарувида ҳам айрим ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, ёш футболчиларни тайёрлаш жараёнида натижа биринчи ўринга қўйилди. Хосеп Бартомеу даврида ҳам вазият ўзгармади - «Барселона Б» аста-секин Кройфф ғояларидан чекинди. Ачинарлиси, натижа учун тўп суриш иллати асосий жамоага ҳам юқди. Дейлик, раҳбарият қудратли рақибларга қарши муросасиз рақобатда бош мураббийга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Эътибор берсак, жамоанинг 2000 йилги «олтин» таркиби чўққи сари босқичма-босқич кўтарилганди.

Масалан, Хави 1998 йили, Пуйоль 1999 йили, Иньеста 2002 йили ва Месси 2004 йили дебютларини нишонлашганди. Улар дастлабки улкан финални 2006 йили қайд этишган. 2008-2012 йиллар оралиғи эса чинакам серҳосил давр бўлди.

«Барса» охирги йилларда ўз фалсафасидан воз кечмоқда. Авваллари фақат Ла Масия тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоага таяниш мумкин эди. Ҳозир бунинг сира иложи йўқ» - вақтида академияда таҳсил олган, энди «Челси» шарафини ҳимоя қилаётган Педро фикрига эътироз билдириш қийин.

Бугунги шароитда ёшларнинг асосий жамоа талабларига жавоб берадиган савияга кўтарилишларини кутиб ўтиришмайди. Хуллас, ёш футболчиларда келажакка иштиёқ пасайиб кетди, кўпчилик Жорди Масип ҳолига тушиб қолмаслик учун бошқа жамоаларга ўтиб кетмоқда.

Бу футболчи 15 ёшида Ла Масияга келиб, 20 ёшида «Барселона Б» таркибида майдонга тушганди. Яна 5 йилдан сўнг эса асосий таркибнинг учинчи дарвозабонига айланди. Лекин кейинги 3 мавсум давомида атиги 4 марта майдонга тушгач, эркин агент сифатида клуб билан хайрлашиб қўя қолди.

Энди жумбоқли сарлавҳадаги «11» ва «1» рақами хусусида: 2017 йили 19 февраль куни «Леганес»га қарши майдонга тушган Каталония гранди сафида бор-йўғи 1 нафар маҳаллий футболчи - Серхи Роберто тўп сурди. У 3 нафар франциялик, икки нафар бразилиялик ва Германия, Хорватия, Португалия, Аргентина ҳамда Уругвайнинг бир нафардан вакили қуршовида эди. Энди 2012 йилги ҳолат билан таққослай кўраверинг...

Вальверде. Янги бош мураббий Эрнесто Вальверде ёшларга катта эътибор қаратиши билан ном қозонган. У хусусан, «Барселона Б» кўмагига таянишини таъкидлаб, мавсумолди тайёргарлигини асосий таркибда ўтказадиган ўринбосарлар рўйхатини эълон қилди. Дейлик, Марлон, Сержи Паленсия, Марк Кукурелья каби йигитларни «асосий»га жалб этди.

Яна Ла Масиянинг энг ёрқин иқтидори ҳисобланган Карлес Аленья, Масип ўрнини эгаллаган Адриан Ортола каби ўйинчиларга ҳам катта умид боғламоқда. Қисқаси, академия ҳозирда ҳам рисоладагидек фаолият юритмоқда аслида.

Унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш кўп жиҳатдан асосий жамоа бош мураббийига боғлиқ. Вальверде бу ишни нечоғли ўрнига қўя олишини эса вақт кўрсатади. Агар у ҳаммасини талаб даражасида бажарса, нафақат ўз жамоаси, балки Ла Масиянинг ҳам бой берилган нуфузини тиклайди!

Факт. 2010 йили Испания терма жамоаси ўз тарихида илк марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Эътиборлиси, ЖАР мундиалининг ҳал қилувчи баҳси (Голландия термасига қарши)да «қизил фурия»нинг бошланғич таркибида Ла Масиянинг 6 нафар тарбияланувчиси майдонга тушганди - Жерар Пике, Карлес Пуйоль, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Хави ва Педро. Қолаверса, ягона гол Иньеста ҳисобига ёзилганди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:12, 09.08.2017.
Ўқилди: 5145 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.