Мамлакат миллий чемпионатининг 17-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилади.
Барча учрашувларда устунлик “Машъал” томонида
“Металлург” ва “Машъал” жамоалари олий лига баҳсларида ўзаро жами 29 та учрашув ўтказишган. Умумий натижаларда кичик устунлик “Машъал” жамоасида эканлигини кўрамиз. Муборакликлар 13 та ўйинда, бекободликлар эса 9 та учрашувда ғолиб бўлишган. 7 та ўйин дуранг натижа билан тугаган. Тўплар нисбатидаги фарқ – 48:43, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 46 очкони, “Металлург” эса 34 очкони қўлга киритган.
“Металлург”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.
Шу йилнинг биринчи даврасида – Муборакда ўтказилган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйин тақдирини ҳал этган голни Зоҳир Қўзибоев 51-дақиқада киритган эди. “Металлург” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолиши ҳам мумкин эди. Бироқ 85-дақиқада Дилмурод Каримов пенальтини аниқ амалга ошира олмаганди. Жавоҳир Илёсов ажойиб сейви билан жамоасининг ютуғини сақлаб қолганди.
“Металлург” ўз майдонида жиддий рақиб
Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган дастлабки йиллардаги ўйинларида ҳам устунлик “Машъал” жамоаси томонида бўлган. Дастлабки 8 мавсумда “Металлург” рақибини бир марта таслим этиб, 4 та ўйинни бой берган, 3 та учрашувда эса дуранг натижага эришган. 2010 йилдан эътиборан эса “Металлург” ўз майдонида “Машъал”га имконият бермай келаяпти. Қаторасига 6 мавсумдан буён бекободликлар ғалаба нашидасини суришмоқда. Ўтган мавсумда эса мазкур клубларнинг ўзаро тўқнашувидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди. “Металлург” рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та тўп йўллади. Учрашувда Муроджон Тошматов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар дублга эришишган бўлишса, Дилмурод Каримов ҳамда Дониёр Одиловлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишганди.
Жаҳонгир майдонга туша олмайди
Футболчилик фаолиятининг дастлабки йилларини воҳада ўтказиб, кейинчалик пойтахт вилояти жамоалари қўним топган Жаҳонгир Абдумўминов собиқ жамоадошларига қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Унинг “Динамо”га қарши кечган учрашувда олган сариқ карточкаси мавсум бошидан буёнги тўртинчиси эди. Шу боис у газчиларга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, “Динамо” посбони билан тўқнашувдан кейин жароҳат олган Жавоҳир Эсонқуловнинг ҳам хизматларига таяна олмаймиз. Жавоҳирнинг мухлислари учун маълумот, унинг чап оёғи суяги синган. Даволаниши учун камида икки ой вақт кетиши мумкин. Футболчининг кайфияти, руҳияти ёмон эмас. Жамоадошлари ёлғизлатиб қўйишмаяпти. У базада, йигитлар қуршовида, шифокор назоратида истиқомат қиляпти. Жамоадошларнинг қўллаб қувватлашлари Жавоҳирнинг янада тезроқ сафга қайтишига ёрдам беради деб умид қилиб қоламиз.
Учрашувни мамлакатимизнинг энг кучли ҳаками бошқариб боради
Ўзбекистон футбол федерацияси Профессионал футбол лигаси 17-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйъатини эълон қилди. Унга кўра Бекободда “Металлург” – “Машъал” ўртасида кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш бўйича мутлоқ рекордчи, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар ишлаёдиган бўлди. Равшанга қанотларда доимий шериклари Абдуҳамидиллу Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Анатолий Рубаков.
12 август (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
08.08.2016 “Металлург” – “Машъал” – 6:0
04.04.2015 “Металлург” – “Машъал” – 1:0
07.11.2014 “Металлург” – “Машъал” – 4:2
17.11.2012 “Металлург” – “Машъал” – 2:1
20.06.2011 “Металлург” – “Машъал” – 3:1
18.09.2010 “Металлург” – “Машъал” – 1:0
Зидан келажаги борасида бир қарорга келган [2789]
"Милан" янги бош мураббий номини эълон қилди [2328]
А серия. Шомуродов захирадан тушган баҳсда «Рома» сафрда «Милан» билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1811]
"Барса" ва "Реал" Силвага қизиқиш билдирмоқда [1807]
2024 йил якунлари бўйича дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги эълон қилинди [1803]
Дунёдаги энг қиммат таркибга эга футбол клуби номи маълум қилинди [1794]
Муҳаммад Салоҳ АПЛда навбатдаги рекордни ўрнатди [1578]
Дэвис "Барселона"дан қандай бонус талаб қилиниши маълум бўлди [1539]
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин [1289]
Фердинанд АПЛнинг биринчи ярми учун рамзий терма жамоани тузди [1270]