«Интер» яримҳимоячиси Гари Медел фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Чили терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси «Бешиктош» билан шартнома имзолайди. Миланликлар унинг трансферидан 3 миллион евро ишлаб олади.
Маълумот ўрнида, Медел «Интер» таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда эди. Футболчи А серияда жами 91 ўйин ўтказди.