Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Эрнесто Вальверде: «Шуни биламанки, Паулиньо «Реал»га қарши ўйинда иштирок этмайди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Реал»га қарши бўладиган Испания суперкубоги баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен Паулиньонинг трансфери борасида ҳеч нарса билмайман. Кўп футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага ўтиши борасида ёзишади. Бундай хабарлар 31 августга қадар давом этади. Ҳозирда ҳеч нарса йўқ. Энг камида мени бу ҳақида хабардор қилишмади. Шуни биламанки, Паулиньо эртага «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Дембеле ва Коутиньо? Мен бу футболчиларнинг жамоага келиши ҳақида ҳеч нарса билмайман. Мен бундан хавотирда эмасман. Шундоқ ҳам ажойиб таркибга эгаман.

Неймарнинг кетиш нияти борлиги ҳақида билардим. У менга айтганди. Ўша куни бу ҳақда расман эълон қилишди. Кўп гаплар бўлди, қандайдир воқеа юз бериши кутилаётгани сезилганди. Бир ҳафта илгари футболчилар буни мен билан муҳокама қилишганди. Ушбу трансфер амалга ошишига ишончим комил эмасди. Ортга назар ташлаш шарт эмас.

Майамидаги ўйинни эслаган ҳолда «Реал»га қарши эртанги ўйинга тайёргарлик кўриш керак эмас. Эртага бутунлай бошқача ўйин бўлади. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз шарт. «Реал» яхши потенциал ва ажойиб захира таркибига эга жамоа. Клуб яқиндагина УЕФА суперкубогини қўлга киритди.

Мен ўзимиз амалга оширишимиз керак бўлган ишга эътиборимни қаратганман. Мухлисларга қувонч улашадиган жамоа бўлишни истаймиз», — деди Вальверде.

Аввалроқ «Барселона» «Гуанчжоу Эвергранд»га 40 миллион евро бадал пулини тўлаб, Паулиньони харид қилаётгани ҳақида хабар тарқатилганди.

«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги Испания суперкубогининг дастлабки ўйини эртага «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:23, 13.08.2017.
Ўқилди: 9291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.