«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатининг 2-тури доирасида «Генгам»га қарши кечган баҳсда парижликлар сафида дебют қилди.
Canal+ телеканали орқали узатилган 25 ёшли футболчининг илк ўйинини Францияда 1,25 млн томошабин кўрган.
Бу Франция чемпионатининг апрел ойидаги «ПСЖ – «Ницца» учрашувидан сўнг энг кўп томошабин йиғган ўйин бўлди. Бундан ташқари, ўйин трансляцияси якшанба оқшомидаги энг оммабоп кўрсатувлар кучли бешлигига кирди.