Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Иан Райт "Челси" тўпурари Диего Коста тўғрисида кескин фикрларни билдирди.
"Футболчилар ўзини бундай тутмаслиги лозим. Диего Костанинг қилиғи - шармандалик.
Балки клубда қандайдир воқеа содир бўлиб, Диего Костадан воз кечишга қарор қилишгандир. Аммо бир мавсум давомида 20та гол урадиган ҳужумчидан қандай қилиб воз кечиш мумкин, тушунмайман. Мен учун бу маъносиз" - деди Райт.
Эслатиб ўтамиз, Диего Коста интизомни бузгани учун клуб томонидан 300 минг фунт жаримага тортилган эди.













