Бразилиялик футболчи Паулиньо “Барселона” таркибига келиб қўшилади ва расман шартнома имзолайди.
“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс янги жамоадоши ҳақида фикр билдирди.
“Паулиньо, ҳақиқатдан ҳам кучли футболчи, у бизнинг таркибни кучайтира олишига ишонаман.
Яримҳимоячи Бразилия термаси шарафини ҳимоя қилади. Бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Рақобат “Барселона” томонда, буни инкор этмайман”, - дейди Бускетс.
Маълум бўлишича, “Барселона” “Гуанжоу Эвергранд”га футболчи трансфери учун 40 миллион евро тўлайди.