Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Реал” — “Барселона”: 5:1 (3:1, 2:0)— “Барселона” фожиасининг айбдорлари

Баҳо:
+1 | -

Бу галги Испания суперкубоги ҳар доимгидан-да куилмаган  бўлди. Чунки ҳеч ким “Барселона”нинг “Реал”га иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлишини кутмаганди. Умумий ҳисоб 5:1 кўринишини олишини эса тахмин ҳам қилишмаганди. Том маънода мазкур ҳолат “Барселона” учун фожиа билан баробар бўлди. Хўш, бу фожианинг асосий айбдорлари кимлар?

АСОСИЙ АЙБДОР — БАРТОМЕУ

Албатта, жамоанинг бундай кучсизланиб қолишига асосий сабабчи Бартомеудир. Биринчидан, у Неймарни умуман кераксиз вазиятда сотиб юборди. Кераксиз деганимизнинг сабаби шундаки, айни дамда “Барселона”да Неймарнинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ. Нафақат “Барселона”да, балки бутун Европада Неймардек ўйнайдиган футболчини топиш мушкул. Ана шундай вазиятда жаноб Бартомеу 222 млн еврога ошиқ бўлди-ю, Неймарни сотди. Бу трансферни унинг ўзи ҳам хоҳлади, акс ҳолда “ПСЖ” уни осонгина қўлга кирита олмасди. “Реал” га қарши ўйинда эса Неймарнинг ўрни яхшигина билинди. Масалан, 11-дақиқада Суарес тўпни қанотдан узатганида Андре Гомеш қулай вазиятда суст ҳаракат қилди. 63-дақиқада эса Мессининг ажойиб узатмасини Роберто кўкка совурди. Ваҳоланки, Неймар бундай ҳолатларнинг кўпини голга айлантирган.

Иккинчидан, суперкубокка қадар “Барселона” тузукроқ трансферни амалга ошира олмади. Агар Коутинё, Дембеле ёки Дибаладан бирини харид қилишга улгурганида, эҳтимол, бугун вазият бошқача бўлармиди? “Барселона” ҳаракат қилди-ку, деманг, тўғри, уринди, аммо пулнинг бетига қараган одамнинг иши унмайди, деган гап бор. Каталония раҳбарияти айни дамда трансфер бозорида бироз майдакашлик қилаётгандек.

ИККИНЧИ АЙБДОР — ВАЛВЕРДЕ

Жаноб Валверде, бу сизга “Атлетик” эмас дегимиз келди ўйинни кўриб. Ваҳоланки, бош мураббий футболчиларни руҳан тайёрлай олмагани ўйин давомида яққол сезилди. Бугун “Барселона”да керакли шижоатни кўрмадик. Афтидан, Валверде ҳам, футболчилар ҳам совринни қўлдан чиқаришганига аллақачон ишониб бўлишганди. Бу эса Валверденинг хатоси. Ахир бу “Барселона”, “Атлетик” эмас, “Атлетик” “Реал”ни 3:1 ёки 3:0 га юта олмаслиги мумкин, бироқ “Барселона” юта оларди, ютган ҳам. Жаноб Валверде эса негадир футболчиларга ана шу руҳни сингдира олмаган кўринади. Ахир бир неча йил фақат “Матиз” ҳайдаб юриб, машина ҳайдашни фақат “Матиз” билан белгилашга ўрганган ҳайдовчи тўсатдан “Ласетти”га ўтириб қолса, довдираши бор гап. Валверде ҳам айни дамда мана шу ҳайдовчининг ҳолатида. Жаноб Валверде, “Барселона” “Матиз”га айланиб қолмасидан эс-ҳушингизни йиғиб олинг.

Хуллас, мавсум “Барселона” учун жуда-жуда ёмон бошланди. Умид қиламизки, бу ёғига ҳаммаси жойига тушади.

 Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:13, 17.08.2017.
Ўқилди: 32661 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.