Бугун Ёшлар лигаси 18-тур доирасида “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” ўзаро баҳслашишди.
Учрашув қизиқарли ва муросаиз курашларга бой бўлди. Бу учрашувда ҳар иккала жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари ҳам майдонга тушишди.
Учрашув бошидан “Бунёдкор” жамоаси ёшлари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Нодирбек Мавланов жаримадан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.
25-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Бобир Абдухолиқов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Мавланов уни тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Сирожиддин Қўзиев пенальтини аниқ бажарди – 1:1
Учрашувнинг 48-дақиқасида Расул Юлдашев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2. 76-дақиқада Илҳомжон Алижонов ҳисобни тенглаштиришга эришди – 2:2.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Акмал Мозговой мезбонлар учун ғалаба тўпини киритишга эришди - 3:2.
Ёшлар лигаси 18-тур
17.08.2017. Ёшлар қароргоҳи майдони
“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент) 3:2 (1:1)
Голлар: Сирожиддин Қўзиев (25 пен.), Илҳомжон Алижонов (76), Акмал Мозговой (90) - Нодирбек Мавлонов (2), Расул Юлдашев (48).
Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Ёрдамчи ҳакамлар: Артем Калинин, Зуфар Элибоев (иккаласи ҳам Қаршидан)
Захира ҳаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: Сардор Исмоилович Нажафалиев (Тошкент)
“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 6.Сирожиддин Қўзиев (14.Жаҳонгир Қурбонбоев 90+2), 7.Дилшод Саитов (5.Акмалжон Олимов 53), 22.Ислом Рашидхонов (33.Худоёрхон Сагдуллаев 71), 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шерзод Насруллаев, 28.Сардор Садуллаев (96.Дадажон Маматқулов 85), 34.Илҳомжон Алижонов, 36.Акмал Мозговой, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов (18.Алфайзи Неъматов 46).
Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов.
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (1.Элдор Адхамов 46), 6.Сардор Собирхўжаев (77.Шоҳруҳ Ҳикматов 72), 7.Воҳид Шодиев (19.Жаҳонгир Абдусаломов 46), 9.Фарруҳ Икромов (17.Жавоҳир Мусажонов 60), 10.Шоҳрўз Норхонов (11.Расул Юлдашев 46), 14.Абдумалик Абдуллаев, 21.Давронбек Умиров (4.Суҳроб Иззатов 46), 22.Рустамжон Ашурматов (71.Отабек Бекбоев 64) (с), 26.Абубакр Муйдинов, 29.Турсунбой Раҳимбердиев, 33.Нодирбек Мавлонов.
Огоҳлантириш: Ислом Рашидхонов (11), Сиржиддин Қўзиев (40), Акмал Мозговой (79) - Рустамжон Ашурматов (17), Шоҳрўз Норхонов (37), Расул Юлдашев (74), Жаҳонгир Абдусаломов (83).