Кириш Регистрация

Олий лига. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўйинида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Олий лига 18- тур беллашувлари доирасида “Навбаҳор” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлди.

“Водий дербиси” мақомидаги мазкур учрашувда ғолиб аниқланмади.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа дарвозалар олдида бир қатор хавфли вужудларни вужудга келтиришди. Тайм ўрталаригача “Навбаҳор”дан Рўзим Аҳмедов, “Нефтчи”дан Мўйдин Мамазулумов қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Аммо бу икки ўйинчи барибир ўз мақсадига етди. 29-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Мамазулумов боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Бу гол меҳмонларни олдинга ўтишга мажбур қилди. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар 41- дақиқада голга олиб келди. Рақиб дарвозабонидан қайтган тўпни Рўзим Аҳмедов осонлик билан дарвозага жойлашга муваффақ бўлди, 1:1.

Баҳснинг иккинчи ярмида гарчи жамоалар кўплаб хавфли вазиятларни содир этган бўлишса-да, ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа “Водий дербиси”да муросасиз дуранг қайд этилди. Эътиборлиси, жамоаларнинг биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган ўзаро қарама-қаршилиги ҳам 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Олий лига, 18-тур
19 август. Фарғона. “Истиқлол” ўйингоҳи.
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)
Голлар: М. Мамазулумов (29) – Р. Аҳмедов (41).
Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Цапенко, А. Буров, Ж. Мухторов.
Назоратчи – А. Попов.
“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 3. Достон Турсунов, 4. Камронбей Кападзе, 10. Мўйдин Мамазулумов (99. Отабек Ҳайдаров, 76), 17. Музаффар Музаффаров, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Абдураҳмон Абдулхақов (70. Мансур Саидов, 62), 24. Абдужамол Исроилов, 32. Муроджон Тўйчибоев, 34. Иброҳим Раҳимов, 71. Алишер Шоғуломов (20. Дилёр Ирматов, 64).
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (18. Дониёр Усмонов, 75), 24. Сардор Азимов (17. Илҳом Бойдедаев, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 70. Аббос Махсталиев (84. Неманья Йованович, 63).
Огоҳлантиришлар: А. Абдулҳақов (25) - А. Махсталиев (17).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:19, 19.08.2017.
Ўқилди: 3808 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик