"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эльяким Мангаля "Интер"га ўтиши мумкин.
Миланликлар франциялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Мангалянинг "Манчестер Сити" билан имзолаган шартномаси 2019 йилгача амал қилади. Бироқ, у мураббийлар штабининг режасидан ўрин олмаган ва жамоани тарк этишга тайёр.