Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
-91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз илк жангини никарагуалик Жеффи Гонсалесга қарши ўтказди. Санжар Турсунов фаолиятидаги илк ЖЧ жангини жуда яхши ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг барчаси бир хил натижа — 30:27 билан ўзбек боксчисининг ғалабасини эътироф этишди.
Боксчимиз навбатдаги жангини тўртинчи рақам остида сараланган аргентиналик Ямил Пералта Ярага қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизнинг энг ёш аъзоси ҳисобланган Санжар Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг чорак финалида Олимпиада совриндори ҳисобланган қозоғистонлик Василий Левитга ютқазиб қўйганди. Кейинчалик, ЖЧ йўлланмаси учун бўлиб ўтган жангда ғалаба қозониб, Гамбург турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.