Кириш Регистрация

Олий лига. "Динамо" "Навбаҳор"га ютқазиб, нохуш анъанани давом эттирди

Баҳо:
+1 | -

Олий лига 19-турида «Навбаҳор» меҳмони бўлган «Динамо» сафардаги нохуш анъанани давом эттирди.

Бу ўйинда жароҳати боис дарвозабон Темур Жўраев ва ҳужумчи Амиржон Сафаров "Динамо"га ёрдам бера олишмади. Уларнинг ўрнини мураббийлар Михаил Наумов ва Абдумалик Абдуллаев билан тўлдиришди.

Учрашув давомида мезбонлар ўйинни назорат қилишга интилган бўлса, «Динамо» жамоаси қарши ҳужум тактикасини танлади.

Учрашувнинг 66-дақиқасида бурчакдан ошириб берилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов дарвозага киритиб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди ҳамда жамоасига ғалаба келтирди.

Ўз тарихида Намангандан ғалаба билан қайта олмаган «Динамо» бу сафар ҳам ушбу нохуш анъанага барҳам бера олмади.

Олий Лига. 19-тур. 26 август (шанба)

«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» - 1:0

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Гол: Рўзимбой Аҳмедов 66.

«Навбаҳор»: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (Мурод Ражабов, 88), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (Неманья Йованович, 86), 24. Сардор Азимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев.

«Динамо»: 1. Михаил Наумов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулеймонов (70. Муҳаммад Исаев, 79), 11. Абдумалик Абдуллаев (Саиджамол Давлатжанов, 67), 14. Раду Рогак, 15. Шоҳруҳ Холматов, 17. Алексей Николаев, 19. Ориф Мамажонов (50. Фарҳод Тожиев, 63), 28. Аднан Ороховац, 90. Дониёр Исмоилов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:19, 26.08.2017.
Ўқилди: 3889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик