Кириш Регистрация

Сери “Барселона”га ўтолмагани ҳақида: “Ницца” офисида шунчалик бақирдимки, устунлар ларзага келди”

Баҳо:
+ | -

“Ницца” футболчиси Жан-Микаэль Сери “Барселона”га ўтолмагани ҳақида гапирди.

“Мен жуда ёмон аҳволдаман. Биласизми, футбол ўйнаш мен учун байрам. Бироқ “Ницца”нинг ўйинини ўтказиб юбордим, чунки ҳозир футбол ҳақида ўйлайдиган кайфиятда эмасман. Орзуим “Барселона”да ўйнаш эди, ҳозир шунчаки даҳшатдаман!

“Барселона” раҳбарияти билан учрашганимда, улар менга трансфернинг ўхшамаганлиги ҳақида ҳеч нарса дейишмади, мен эса уйга хуш кайфиятда қайтдим. Ҳатто агентим “Барселона” билан тузилган шартномани кўрсатганди ҳам. Бироқ эртаси куни бу хабарни эшитдим. Карахт аҳволга тушиб қолдим.

“Ницца” офисида эса тўполон кўтардим. Шунчалик бақирдимки, “устунлар” ларзага келди. “Ницца” раҳбарлари эса ҳеч нарса дейишмади, ҳатто кўзимга ҳам қарай олишмади.

Мени пуллар қизиқтирмайди, мен шунчаки гранд жамоа сафида ўйнашни истайман, холос”, деди Сери.

Маълумот учун, “Барселона” Сери билан аввал шартнома имзолаган, бироқ “Ницца”нинг “Наполи” билан ўйинидан кейин футболчини сотиб олишдан воз кечганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:30, 28.08.2017.
Ўқилди: 9860 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8079]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4348]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4254]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3746]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3669]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3622]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3044]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2761]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2478]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик