"Шальке" ҳимоячиси Бенедикт Ҳёведес фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
29 ёшли футболчи туринликлар томонидан 3,5 млн евро эвазига бир йил муддатга ижарага олинди.
Ҳёведес ўтган мавсумда "Шальке" таркибида барча мусобақаларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.