«Атлетико» клуби «Челси» ҳужумчиси Диего Костани ортга қайтариш бўйича ҳаракатларни давом эттирмоқда. Клублар бугун 28 ёшли футболчининг трансфери борасида музокараларни давом эттиришади.
Аввалроқ «Атлетико» Коста учун «Челси»га 43 миллион евро ва қўшимча 11 млн евро миқдорида бонус таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалган бўлса-да, манбага кўра, вазият оғир бўлиб турибди.
Ҳаттоки, трансфер амалга ошган тақдирда ҳам, «Атлетико» ФИФАнинг тақиқи туфайли футболчини январь ойига қадар рўйхатдан ўтказа олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Испанияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни тунда ёпилади.