"Реал" яримҳимоячиси Дани Себальоснинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаётгани маълум бўлди.
Marca хабарига кўра, Испания ёшлар терма жамоаси ўйинида бўйнидан жароҳат олган футболчи шифохонадан чиқарилди. У Италияга қарши ўйинда боши айланиб, қайт қила бошлагач, зудлик билан шифокорлар назоратига ўтказилган эди.
Себальоснинг қачон майдонга қайтиши маълум эмас.