Кириш Регистрация

Карлуш Кейруш: "Эрон футболчиларига мукофот пули йўқ, улар тарихда қолиш учун ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Жанубий Корея термасига қарши ўйинда қайд этилган голсиз дурангдан сўнг ОФК расмий сайтига интервью берди. Сеулдаги ўйинда эронлик футболчилар ярим соатдан кўпроқ вақт давомида бир киши камроқ ҳаракат қилган бўлса-да, якунда барибир дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинди.

Ваҳоланки Эрон ЖЧ чиптасини аллақачон қўлга киритиб бўлганди, деб ёзди ОФК сайти. Шунга қарамай форслар «А» гуруҳидаги юришни давом эттириш учун ҳаракат қилди.

"Мен бу учрашувни биз учун катта ўйин деб айта олмасдим. Шунга қарамай, унда ҳақиқий жанг борди. Айниқса, иккинчи бўлимда бир киши кам қолганимиздан сўнг шогирдларим билан фахрланишни бошладим. Улар жамоа сифатида ўсаётганликларини, бирдамлигимиз ортиб бораётганини кўрсата олишди.

Биз саралашни мағлубиятсиз якунлаш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Шунчаки ўйиндан-ўйинга ривожланиб боришимиз кераклигини тушунамиз. Шунинг учун ҳам яхши ҳимояланишга, ҳужумда ҳам фаол бўлишга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда футболчиларим ўзига хос ҳарактер кўрсата олди" - деди Карлуш Кейруш.

Эрондаги 6,5 йили давомида Карлуш Кейруш мамлакат бош жамоасида катта ўзгаришларни амалга оширди. Унинг бошқарувида форслар кетма-кет икки бор мундиалда тўп тепиш имкониятига эга бўлишди. Эрон термаси ФИФА рейтингида Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъанинг энг олди футбол жамоасига айланиб олди.

Форслар ЖЧ—2018 саралашининг 6 учрашувида зафар қучди ва 3 та ўйинни дуранг билан якунлади. 9 та ўйин давомида Эрон бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

"Футболчилар ўзларининг ҳаёти учун, тарихда қолиш учун, ўз ғурури учун жавлон урмоқда. Жаҳон эронлик футболчиларнинг бу жасорати ҳақида гапириши уларнинг руҳиятини кўтаради ва шундай бўлиши ҳам керак. Ахир эронликлар ҳеч қандай рағбат ва мукофот пулларисиз шунга муваффақ бўлишди. Мен ҳаётим давомида улар каби йигитларни кўрмаганман" - деди Кейруш.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:53, 03.09.2017.
Ўқилди: 7610 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик