Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: "Эртага фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ"

Баҳо:
+ | -

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов қатнашди.

“Эртага Ўзбекистон футболи, ватанимиз учун жуда муҳим ўйин бўлади. Фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз. Хитойга қарши беллашувдан кейин қандайдир сўз танлаш қийин бўлди. Аммо мағлубиятга ҳақли эмасдик. Ҳакамнинг хатти-ҳаракатидан норозиман. Аслида рақиб симуляция ишлатганди ва пенальти йўқ эди. Эртага сўнгги имкониятдан фойдаланиб, ЖЧга чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

Сергеев ва Абдухолиқов бирдек кучли. Замонавий футболда ҳужумчилар ҳам ҳимояда ёрдам беради. Нима учун Сергеев майдонга тушяпти деган саволга қуйидагича жавоб бера оламан: Абдухолиқов Қатарда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади, Сергеев эса Олий Лигада бир нечта ўйинда майдонга тушди. Машғулотлар вақтида уларнинг фарқи биз учун яққол кўриниб туради. Кримец Хитойда фарм-клуб таркибида майдонга тушса ҳам, ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Мураббий терма жамоада иш олиб боряптими, демак истеъфо ва иш бир бирига синоним сўзлар бўлади. Қарорни Ўзбекистон Футбол Федерация қабул қилади. Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ. Хитойда Сардор Рашидовдан ташқари яна тўрт футболчи овқатдан заҳарланди. Биз бу масалани чуқурроқ ўрганмоқчимиз. Бундай тасодиф бўлиши мумкин эмас”,  – деди Самвел Бабаян.

“Биринчи навбатда бўлажак учрашув Ўзбекистон учун финалга тенг эканини айтмоқчиман. Муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Хитойга қарши учрашувдан кейин натижани эсдан чиқариб, бўлажак ўйинга тайёргарлик ҳақида ўйладик. Футболчиларнинг кайфияти яхши ва барча эртанги ўйинга ўз эътиборини қаратган”, – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви эртага, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:12, 04.09.2017.
Ўқилди: 10401 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.