Эртага, 5 сентябрь куни ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.
Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Чунки айни пайтда рақиблар орасида бир очко фарқ бор холос ва ҳар икки жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқиш тақдири эртанги кундаги ўйин натижасига қараб белгиланади.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашувини Россиянинг машхур шарҳловчиларидан бири ҳисобланган Константин Генич Тошкентда туриб шарҳлаб боради.
“Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учиб кетяпман”, дея хабар қолдирди Константин Генич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Константин Генич “Матч ТВ” телеканали шарҳловчиси ҳисобланиб, ушбу канал тасарруфидаги “Футбол” каналларида Испания чемпионати мутахассиси саналади.
Учрашув “Спорт ТВ” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирда трансляция қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, учрашувни ўзбекистонлик таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев ҳам шарҳлаб боради.
Шунингдек, бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани Тошкент вақти билан соат 17.30 да “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея “А” гуруҳининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.
Ўзбекистон–Жанубий Корея терма жамоаси ўртасидаги учрашув, эртага 5 сентябрь куни 20:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.