Кириш Регистрация

Йигитлар, бўш келманглар!

Баҳо:
+ | -

Ҳа, биз қимматли очколарни йўқотдик. Айрим ўйинларда ўта мазмунсиз ўйин намойиш этдик. Охирги икки ўйинда ғалаба қозонсак ЖЧ йўлланмасига эга бўламиз дедик. Бу ўйинлардан Хитойга қарши ўйинни ҳам бой бердик. Ҳаммаси биз учун якунлангандек кўринганда Жанубий Корея ўз майдонида Эронни ютолмади. Яна имкониятимиз сақланиб қолди. Қойил қолса бўлади. Жанубий Корея бизга ноқулай рақиб. Улар 1986 йилдан буён Осиё номидан ЖЧларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Ана шу рақиб билан 1994 йилда илк марта Хиросимада учрашганмиз. Ўта қийин ўйинда Азамат Абдураимовнинг аниқ зарбаси бизга корейслар устидан ажойиб ғалабани келтирди. Ана шундан кейин Осиё Ўйинлари ғолиби бўлдик.

Ана шундан кейин бирорта ўйинда ҳам биз Жанубий Кореяни мағлуб этмадик. Бу рақибдан ҳадиксираш натижасими, бошқами? Хуллас, улар бизнинг сиримизни билиб олишган. Бекорга уларнинг газеталари Ўзбекистон Сеулга борса "очко туғадиган машина келди" деб ёзмайди. Биринчи навбатда ўзимизнинг ношудлигимиз бунга. Биз рақибдан қўрқамиз. Бор-йўғи ҳақиқат шу. Шунинг учун ҳам Жанубий Кореяни ютолмаймиз.

Эсимда бор, ЖЧ-1998 саралашида Жанубий Корея терма жамоаси устози ўз вақтида Германиянинг "Айнтрахт", "Байер" (Леверкузен) жамоаларни улкан ютуқларга эга бўлган Бум Кун Ча шундай деганди: "Биз учун ЖЧ йўлланмаси Тошкентдан бошланади. Бугун биз ютамиз. Чунки биз ўзбекларнинг оч биқини қаерда эканлигини биламиз". Бўлди, тамом! Ана шу гап биз учун яхшигина зарба бўлди чоғи, корейслар бизни осонгина ютиб кетди — 1:5. Орадан йиллар ўтди. Ўша кундан то ҳозиргача бирор марта ҳам Жанубий Корея терма жамоасини ютолмабмиз-а. Ҳаммасидан алам қилгани Осиё Кубоги- 2015 чорак финалида содир бўлди. Лутфулло Тўраев бўш қолган дарвозани ишғол қилганда биз ўша куни корейсларни ютардик.


Мана энди ЖЧ-2018 саралашида ҳам шу рақиб билан тўқнаш келяпмиз. Бу сафарги ўйин бошқача ўйин. Ғалаба бизни ЖЧ сари етаклаши мумкин. Биз аллақачон курашдан чиқиб кетишимиз мумкин эди. Яхшиямки бизни Яратганнинг ўзи қўллади. Дўстлар! Ҳар хил аччиқ пичинг, киноя гаплардан фойда йўқ. Ҳал қилувчи ўйинда уларга далда бўлайлик-да, уларни Россия майдонларига етаклайди. Жамоа қачон яхши ўйнайди? Мухлислар қўллаб-қувватласа яхши ўйнайди-да. Ҳамма кучни бир жойга йиғиб ЖЧ йўлланмаси тўғрисида ўйлаш керак. Қатардай ҳам бўлолмайми, корейсларни қандай ютишни кўрсатиб берди-ку. Нега энди биз ўз майдонимиздаги ҳал қилувчи ўйинда уларни ютолмаймиз?! Йигитлар, бўш келманглар! Бутун ЎЗБEКИСТОН сизни қўллаб турибди.

САФАРАЛИ СИДДИҚОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:30, 05.09.2017.
Ўқилди: 6136 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.