«Арсенал» устози Арсен Венгер қишки трансфер дарчасининг футболчиларга салбий таъсир қилиши ҳақида гапирди.
«Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчилар, октябрь ойидаёқ жамоани қишда тарк этиш ҳақида ўйлаб қолишади.
Энг яхши йўл - мавсум бошланишига 48 соат қолганидан трансфер дарчасини ёпиш ва то мавсум охирига қадар уни очмаслик.
Қишки трансферлардан самара йўқ, ундан воз кечиш керак», - деди мутахассис Goal хабарида.