Кириш Регистрация

Самвел Бабаян бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ўтказган ўйинлар статистикаси

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабаб бутунлай тарқатиб юборилди.

Uzreport.news сайти 46 ёшли мутахассис бошчилгида Ўзбекистон терма жамоаси ўтказган ўйинлар статистикасини ҳавола қилди.

2015 йил 16 июн Жаҳон чемионати саралашининг иккинчи босқичида Миржалол Қосимов бошчилгида терма жамоамиз сафарда шимолий Кореяга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгач, орадан 7 кун ўтиб яъни 23 июн санасида Самвел Бабаян мураббийлик курсисига ўтирган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига 7та ўйинда ғалаба қозониб “H” гуруҳида 1-ўрин билан ҳал қилувчи 3-босқичга йўлланмасига эга бўлганди. Саралашнинг 3 раундидаги дастлабки икки турда Сурия ва Қатарга қарши баҳс олиб борган ҳамюртларимиз кичик ҳисобларда зафар қучишгач, Бабаян шогирдларининг ғалабали юриши 9та ўйинга етади. Бироқ, 11 октябрда Эронга қарши ўйинда имконият бой берилди ва мағлубияциз серия ҳам ўз якунига етди. Шу тариқа, мазкур босқичда 4та ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган терма жамоамиз мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Самвел Бабаян бошчилигида терма жамоамиз расмий ўйинларда 11 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Ўртоқлик ўйинлари билан ҳисобланганда эса 17 ғалаба, 2 дуранг ва 7 мағлубият.

Тўплар нисбати расмий ўйинларда 24-10, ўртоқлик ўйинлари билан ҳисобланганда эса 40-15ни ташкил этди. Энг йирик ғалаба 25-август куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида қайд этилиб унда футболчиларимиз 5:0 ҳисобида зафар қучишган эди. Энг йирик мағлубият эса 2017-йилнинг 12-июн санасида Эронда қайд этилганди.

Мазкур статистикада фақат терма жамоаларга қарши расмий ва ўртоқлик ўйинлари назарда тутилган.

Самвел Бабаян шунингдек, 12-30 январ саналарида Рио-2016 Олимпиа ўйинларига саралаш доирасида, Қатарда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам терма жамоага мураббийлик қилган эди. Мазкур мураббий бошчилгида терма жамоамиз “С” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолган эди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 13:58, 07.09.2017.
Ўқилди: 13893 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик