Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Мбаппе билан «ПСЖ» қандай кўриниш ҳосил қилади?

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Унай Эмери жамоага Килиан Мбаппенинг келиши билан бир қатор тактик схемаларга эга бўлди. Бироқ пойтахт клуби учун энг идеал схема қайси бири бўлиши мумкин? France Football нашри бу борада мулоҳазаларини билдирди.

4 3-3 ўйин схемаси

Қулай тарафи

Ушбу ўйин схемаси давомийликни касб этган бўлади. 2013 йилда клуб бошқарувига Лоран Блан тайинланганидан бери парижликлар ўз ўйинларини асосан 4 3-3 ўйин схемасида шакллантирдилар. Франциялик мураббий ўз ўрнини Унай Эмерига 2016 йилда бўшатиб берганидан кейин ҳам, август ойида суперюлдуз Неймарнинг келиши ҳам амалдаги режаларни ўзгартира олмади. Ўтган ойларда парижликлар ўйинида жўшқинлик кузатилган бўлса ҳам, ўйин услублари ўзгаргани йўқ. Бу эса испаниялик мураббийга Мотта – Верратти – Рабё мустаҳкам учлиги билан майдон марказида мувозанатни сақлаб туришини таъминлашга эришишга ёрдам беради.

Ноқулай тарафи

Энг муаммоли томони шундаки, Килиан Мбаппенинг жамоа сафига қўшиб олинганидан кейин, 4 3-3 ўйин услубида жамоа ҳужум чизиғида янги қурбон талаб қилинади. Неймар, Кавани, Ди Мария, Дракслер, Лукас Моура ва Мбаппелар (Бен Арфа аллақачон бош мураббий режаларига кирмай қўйган) ҳужумдаги уч ўрин учун курашишади. Бунда ўнг қанот ва Анхел Ди Мариянинг ўрни таҳдид остида қолиб кетади. Унай Эмери танловини қабул қилиши керак. 4 3-3нинг бошқа ноқулай томони эса кўплаб футбол мутахассислари таъкидлаганидек парижликлар рақибларига таклиф қилаётган ўйин, яъни вертикал ўйнашни камайтириб, кўпроқ тўп узатишни амалга оширган ҳолда ўйнаши.

4-2-3-1 схемаси

Қулай тарафи

Ҳужумкор ўйин кўрсатаётган пайтида, парижликлар ўйин схемаси анъанавий 4 3-3 дан кўра кўпроқ 4-2-3-1га ўхшайди. 25 август кунги «Сент-Этен»га қарши баҳсда (3 0) бу яққол кўзга ташланди: Пасторе Эдинсон Каванига ёрдам берган ҳолда, алдамчи ўнлик вазифасида ўйнаган бўлса, Рабё – Мотта жуфтлиги қуйироқ позицияни эгаллади. Унай Эмери учун икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнаш (Верратти – Рабё) янгилик эмас. Қулай томонларидан яна бири эса ушбу ўйин тизимида испаниялик мураббий қўшимча яна бир ҳужумкор ўйинчисини майдонга тушириши мумкин. Шартли равишда, ушбу ўйин схемасида Ди Мария ёки Дракслер ўнг қанотдан жой олса, Неймар марказий позицияда ҳаракат қилса, Мбаппе эса чап қанотда ўйнаши мумкин.

Ноқулай тарафи

4-2-3-1 ўйин услубининг муҳим ноқулай томони жамоанинг барқарорлигида ётади. Чунки парижликлар Чемпионлар Лигасида юз берганидек, кучли рақибларга қарши баҳсда босим остида қолиб кетганида уларга айнан учинчи ярим ҳимоячи етишмаслиги панд беради. Адрен Рабё ва Марко Верраттилар эса ушбу ўйин тизимида таянч ярим ҳимоячиси вазифасини аъло даражада бажара олмайди. Бундай ролга ўтган мавсумни тўлиқ ўтказа олмаган Тяго Моттанинг мос келади. Барча ушбу муаммони айтишди ва такрорлашди, бироқ «ПСЖ» бундай вазифага мос келадиган ўйинчини жамоага қўшиб олмади.

4-4-2

Қулай тарафи

4-4-2 да Унай Эмери Кавани ва Мбаппени олд чизиқда ўйнатиши мумкин. Ўтган мавсумда барча ўйинларда биргаликда 75 гол урган ушбу жуфтлик ажойиб кўриниш ҳосил қилади. Қолганлар эса 4 2-3 1 тизимидаги каби ҳаракат қилаверади. Айниқса, ҳужумкор ҳаракат қилганда. Неймар қоғозда чап қанотни эгалласа, аслида ижрочи мақомида ҳаракат қилади. Қанот ҳимоячилари (Курзава ва Алвеш) эса ҳужумдаги фаолликлари эвазига шерикларига кўпроқ позиция очиб беришга ҳаракат қилади.

Ноқулай тарафи

Қанот ҳужумчилари – Неймар, Ди Мария, Дракслер, Лукас Моура, ҳатто Пасторелар кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлади. Бу эса мослашишни талаб қилади. Париж жамоаси иккига – ҳужумни ёқтирадиган ярим ҳимоячилар ва ҳужумкор футболчилардан деярли ёрдам олмайдиган қанот ҳимоячиларига эга бўлади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:02, 09.09.2017.
Ўқилди: 9049 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.