“Валенсия” тарбияланувчиси Ферҳат Чогаланни Европанинг бир қатор номдор клублари ўз сафида кўриш истагида.
Улар орасида “МЮ”, “Реал”, “Милан”, “Ювентус”, “Бавария” ва “ПСЖ” ҳам бор.
Италиянинг Tuttomercatoweb сайтида ёзилишича, 15 ёшли турк боласи бир неча йилдан буён “Валенсия” ёшлар жамоасида голеадорлик қобилиятини намоён этибгина қолмай, ажойиб финтлари, тўпни “ушлаб” туриши ва шерикларини қулай вазиятларга чиқариши билан скаутлар эътиборини тортди.
Ферҳатнинг маҳоратини кўрган мутахассислар уни Роналдиньога қиёслашмоқда.
Марказий яримҳимояда ҳам, ҳужумчи ортида ҳам бирдай ҳаракат қила оладиган ёш футболчига шу боис юқорида номлари келтирилган жамоалар 13 миллион евро беришга тайёр. Аммо “Валенсия” ҳозирча ёш турк футболчисини сотмоқчи эмас.