Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Андрей Демченко: "Обод" хатолари сабабли ютқазди"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Обод" - "Сўғдиёна" (2:4) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб, кейин уни ғалабага айлантирганимиз кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, якунда ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаганимиз, шунчалик хафа қилди. Ваҳоланки, биз шу куни майдонга фақат ғалаба учун чиққандик ва қолаверса, бунга лойиқ ўйин намойиш қилгандик, бироқ айрим сабаблар якунда бир очкодан ҳам маҳрум бўлишимизга олиб келди.

Хўш қандай сабаблар? Эътибор берган бўлсангиз, ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин йигитлар ҳужумга ўтиб кетишди ва ўз-ўзидан ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлди. Рақиб бундан унумли фойдаланди. Дарвозамиз томон йўллаган аниқ зарбаларининг деярли 95 фоизи голга айланди. Ҳужумга ўтдик, аммо ҳимояда тартибли ҳаракат қила олмадик. "Концентрация"ни йўқотдик. Боз устига, йигитларга чарчоқ аломатлари ҳам кузатилди. Балки беллашув 16:00да бошлангани ҳам бунга сабабдир?! Яна билмадим. Энг асосийси сабаб шуки, ўз хатоларимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик" - деди Демченко.

Манба: fcobod.uz
Киритилди: 17:48, 10.09.2017.
Ўқилди: 3012 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик