Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЖЧ-2018да Жанубий Кореяга мухлислик қиламиз!

Баҳо:
+ | -

Мундиалда жонажон диёримизнинг мадҳияси янграшига яна камида тўрт йилдан ошиқ вақт бор.

Кўпинча, баъзилар Жанубий Корея мамлакатига қизиқишимни билгач, хайрон қоладилар, дўстларим эса гоҳ-гоҳида устимдан ҳам кулиб туришади. Ҳа, мен корейс тили ва маданиятига бефарқ эмасман, бироқ футболда ҳеч қачон ўзимизникилардан воз кечиб Корея томонда бўлмаганман.

Ўзбекистон терма жамоасининг қониқарсиз натижаси ҳақида кўп гапирилди, кўпчилик мураббийнинг ўқувсизлиги ва федерациянинг бу масалага бефарқ бўлганидан нолиди.

Мен Самвел Бабаяннинг шу кунгача янграган биргина фикрига қўшиламан, у ҳам бўлса: “Терма жамоанинг ҳозирги таркиби тарихдаги энг кучлиси”. Албатта, менинг наздимда ҳам ушбу терма жамоа айниқса яқин ўтмишдаги энг кучли таркибга эга эди.

Аммо, масаллиқ ҳарчанд сифатли бўлмасин ошпаз ўқувсиз бўлса, ширин таомдан умид қилиш кулгули ҳолат. Кўпчиликнинг мураббийни алмаштириш дардида ёнганига ҳам айнан мана шу кучли таркиб сабабчи деб ўйлайман. Мен кафолат бераман, бу йигитлар мураббийсиз ҳам кўп нарсаларга қодир эдилар.

Наҳотки, ўша паст савиядаги терма жамоаларни ютиб (саралашнинг 2-босқичида), ўзидан МТЖ ҳалоскорини ясаб олган кимса ЎФФнинг кўзини шамғалат қила олди. Нега, бутун халқ узоқдан кўриб турган Бабаян қадами остидаги нарсани унинг ўзи кўриб-кўрмасликка олди. Бу саволлар ҳар галгидек жавобсиз қолиб кетаверади.

Бир пайтлар юртимиз футбол ишқибозлари ҳеч кимнинг таъсирига тушмайдиган, ўз услуби ва принципларига таянган ҳолда жамоани узоқ муддат бошқарадиган мутаҳассисни орзу қилишарди.

Термамизнинг сўнгги мураббийи айни шу ҳислатларни қўштирноқ ичида ўзида мужассамлаштирган эди десак муболаға бўлмайди. Бироқ, ушбу тажриба ҳам ўхшамади.

Кўпчилик гуруҳимизни ва Жанубий Корея терма жамоасини кучсиз эди, дея баҳоламоқда. Бироқ мен ушбу фикрларга қўшилмайман, Эрон, Корея, Япония ва Австралия терма жамоалари бир хил савияга эгалар.

Нариги гуруҳга тушиб қолган тақдиримизда ҳам мана шу 13 очкони тўплай олардик бемалол. Агар терма жамоага оз миқдорда бўлса ҳам яхши мутаҳассиснинг “қўли теккан”да бу жамоаларнинг исталгани билан тенгма-тенг кураша олган бўлардик. Тўғри айтасиз, энди бу гаплардан кимга не фойда...

Барчани бир хил савол қийнамоқда: энди нима бўлади? Миллий термамиз бошқаруви кимга ишониб топширилади? Бабаяннинг кетишини ортиқча эҳтиросларсиз қабул қилган ишқибозлар, янги мураббий келишидан олдин “катта тозалаш” бўлишига умид қилмоқдалар.

Аммо ҳеч ким ўзбек футболида ўзига ҳос тўнтарилишни кутмаяпти, менимча. Мен ҳам эртанги бўладиган мажлисдан купам умид қилмаяпман, лекин ана шу ўйларим хато бўлиб чиқишини чин дилимдан истамоқдаман. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин деб, ЎФФнинг янги қарорини кутиб қолишдан ўзга чорамиз йўқ.

Яна мундиалда бошқа терма жамоаларга мухлислик қилишга махкуммиз, жаҳон чемпионатида жонажон диёримизнинг мадҳияси янграшига яна камида тўрт йилдан ошиқ вақт бор. Шахсан мен келаси йили Россия майдонларида ўтадиган мусобақада Жанубий Корея терма жамоасига мухлислик қиламан.

Кўзларидаги ёшни тўхтата олмаган Одилни юпатишга уринган Сон Ҳин Мин ҳурмати шу жамоага мухлислик қиламан, ЖЧлар тарихида Осиё давлатлари ичида энг яхши натижа кўрсатган 2002 йилдаги Корея ҳурмати уларга ишқибозлик қиламан....

Кореялик футбол ихлосмандларига ҳавас қилган ҳолда шу юрт терма жамоасига омад тилаб қоламан. Бошқа нима ҳам қилардик ўзимизники бўлмагандан кейин...

Нодирхон

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:36, 11.09.2017.
Ўқилди: 11310 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6687]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2618]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1740]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1675]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1551]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1534]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1492]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1488]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1488]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик