Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Мираброр Усмонов: «Умид қиламан, Ўзбекистон кейинги ЖЧга чиқади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимидан кетаётган Мираброр Усмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Футболда қилинган яхши ишлар, ютуқлар ҳақида кўп гапирилди. Аммо камчиликлар ҳақида гапирилмади. 12 йил давомида республика раҳбарияти менга ишонч билдириб келди. Кўп стадионлар қурилди, клубларнинг моддий-техника базаси яхшиланди. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбариятининг мадади ёрдамида амалга оширилди.

Натижалар, совринлар ўз йўлига. Аммо биз ўзимиздан соғлом авлод қолдириш бўйича кўп ишлар қилдик. Энг муҳими шу.

Федерация янги раҳбариятига шуни айтмоқчиманки, танқиддан қўрқманг. Ишламаган одамнигина танқид қилмасликлари мумкин. Журналистларга раҳмат. Бизга жуда кўп таклифлар бериб туришди. Уларнинг таклифларини инобатга олдик, камчиликларимизни тўғриладик. Шу боис, федерация янги раҳбарияти журналистлар билан ҳамкорликда иш олиб борса адашмайди.

Мен армонда кетяпман. Жаҳон чемпионатига чиқсак ёмон бўлмасди. Умид қиламан, навбатдаги 4 йилда Ўзбекистон Мундиалга чиқади ва ЖЧда юртимизни уялтириб қўймайди", — деди Мираброр Усмонов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:53, 12.09.2017.
Ўқилди: 9141 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик