Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ, 1-тур. «D» гуруҳи. «Барселона» «Ювентус»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинлари анча сермаҳсул бўлди. Тур доирасидаги марказий ўйин "Камп Ноу"да бўлиб ўтди. "Барселона" ўзи учун ноқулай ҳисобланган "Ювентус" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Эътиборли томони, "кўк-анорранглилар" етакчиси Лионель Месси ўз фаолиятида илк марта Жанлуиджи Буффон дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди, бир эмас, икки марта. Аргентиналик футболчининг ҳар иккала голи бир-бирига ўхшаб кетди — Месси жарима майдончаси чизиғи олдидан чап оёқда Буффоннинг чап бурчагига тўпни жойлаб кетди. Шунингдек, Лионель жамоасининг учинчи голида ҳам бевосита иштирок этди. У чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Иван Ракитич дарвозага жойлаб қўйди.

"Ювентус" мезбонлар дарвозаси томон ҳужум уюштирди, бир нечта хавфли вазиятлар яратди, аммо Аллегри шогирдларига "Барса" дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади.

Шу тариқа, "Барселона" Чемпионлар лигасининг янги мавсумини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади ҳамда ўтган йилги мағлубият учун "Юве"дан муносиб қасос олди.

"D" гуруҳидан ўрин олган яна бир учрашувда Португалиянинг "Спортинг" клуби Грецияда "Олимпиакос"ни мағлубиятга учратди — 3:2.

ЕЧЛ, "D" гуруҳи
Барселона Испания – Ювентус Италия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 45 Месси, 2:0 – 56 Ракитич, 3:0 – 69 Месси.
Барселона – тер Стеген, Альба, Пике, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Паулиньо, 77), Иньеста (Андре Гомеш, 83), Бускетс, Дембеле (Серджи Роберто, 71), Суарес, Месси.
Ювентус – Буффон, Алекс Сандро, Бенатия, Бардзальи, Де Шильо (Стураро, 41), Матюиди, Бентанкур (Бернардески, 63), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Калигара, 87).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Нелсон Семеду (35), Месси (54), Бардзальи (61), Пьянич (75), Калигара (89).

Олимпиакос Греция – Спортинг Португалия 2:3 (0:3, 2:0)
Голлар: 0:1 – 2 Думбия, 0:2 – 13 Желсон Мартинш, 0:3 – 43 Фернандеш, 1:3 – 89 Пардо, 2:3 – 90 Пардо.
Олимпиакос – Капино, Энгельс, Фигейраш, Эльабделлауи, Жийе, Оджиджа-Офоэ, Ромао, Фортунис (Здьелар, 46), Карсела-Гонсалес (Пардо, 78), Марин, Джурджевич (Эменике, 62).
Спортинг – Руй Патрисиу, Коатес, Сильва, Пиччини, Матье, Фернандеш (Ристовски, 87), Вильям Карвалью, Акунья, Батталья, Желсон Мартинш (Бруно Сезар, 72), Думбия (Дост, 63).
Огоҳлантиришлар: Ромао (23), Фигейраш (47), Батталья (77), Эльабделлауи (84), Фернандеш (87), Бруно Сезар (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:38, 13.09.2017.
Ўқилди: 15337 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик