Олий лиганинг 21-турида "Қўқон-1912" - "Машъал" ўйини ўтказилди.
Мезбонлар таркибида бугунги учрашувни жароҳат сабаб Жавоҳир Сидиқов, Жалил Кимсанов ва Александр Мерзляков ўтказиб юборишди. Бу йўқотишлар эса ўз сўзини айтди.
Ҳисоб 30-дақиқада очилди. Никита Павленко ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди - 0:1.
36-дақиқада меҳмонлар иккинчи бор дарвозани аниқ нишонга олишди. Абдуллох Олимовнинг ошириб берган тўпини Хумоюн Муртазоев боши билан дарвозага бехато йўллади – 0:2.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан тўхтатиб қолди. Белгиланган пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди – 1:2.
64-дақиқада, Никита Павленконинг кучли зарбасидан сўнг, тўп учинчи марта дарвозадан ўрин олди – 1:3.
87-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Хумоюн Муртазоев ҳисобни 2:4 кўринишига келтириб қўйди.
Олий лига, 21-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) – 2:4 (1:2)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 45 пен, Қувондиқ Рўзиев -87 - Никита Павленко-30, 64, Хумоюн Муртазоев-36, 90.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
«Қўқон-1912»: 13. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 14. Дониёр Ҳасанов (4. Баҳодир Акрамов-46), 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-70), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 98. Хушнудбек Авилов (17. Аваз Маматхўжаев-46), 99. Филип Райевац.
Захира: 12. Никита Рибкин, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
«Машъал»: 35. Жавоҳир Ильёсов, 6. Сардор Абдураимов (22. Бобур Қосимов-84), 10. Хумоюн Муртазоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 23. Кенжа Тўраев (19. Зоҳир Қўзибоев-58), 27. Никита Павленко, 31. Игорь Тымонюк, 44. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 77. Абдуллох Олимов (2. Искандар Шойқулов-61).
Захира: 30. Ботир Носиров, 3. Сардор Раҳмонов, 11. Томоки Мураматсу, 90. Зафар Тўраев.