Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ла лига. «Реал» пешқадамлардан бирини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида "Реал" сафарда қийин кечиши кутилган ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижа қайд этиб турган "Реал Сосьедад" мавсумда илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ўйиннинг 19-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Серхио Рамос жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлганида, Майораль ўша жойда пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди.

Орадан 10-дақиқа ўтиб басклар ҳисобни тенглаштиришди. Одриосола ўнг қанотдан ҳаволатиб етказиб берган узатмани Кевин Родригес урга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Наваснинг қўллари орқали узоқ бурчакка бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан сан-себастьянликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, аммо бу иш Зидан шогирдларига насиб этди.  "Сосьедад" ўзининг биринчи голи каби комбинация ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Ильяраменди жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. "Реал" ўша заҳоти қарши ҳужум ташкил қилиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Майораль бир ҳимоячини алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Родригес тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Бутун ўйин давомида кўринмаган Бэйл баҳснинг 61-дақиқасида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иско узоқ масофадан ажойиб узатма билан уэльслик футболчини олдинга бошлади. Гарет тезликда ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва посбонни доғда қолдирди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 8тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 19 Майораль, 1:1 – 28 Родригес, 1:2 – 36, автогол Родригес, 1:3 – 61 Бэйл.
Реал Сосьедад – Рульи, Родригес, Льоренте, Элустондо, Одриосола, Сурутуса, Прието (Хуанми, 69), Каналес (Вела, 57), Ильярраменди, Янузай (Агиррече, 77), Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Навас, Тео (Начо, 90), Варан, Карвахаль, Рамос, Иско, Модрич, Асенсио (Себальос, 86), Каземиро, Бэйл, Майораль (Васкес, 75).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (36), Асенсио (38), Ильярраменди (42), Янузай (45), Каземиро (64).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:48, 18.09.2017.
Ўқилди: 13199 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.