Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Альваро Мората танқидларга бардош бера оладими?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Аввалроқ испаниялик ҳужумчи Альваро Моратанинг “Реал” клубидан Англиянинг “Челси” клубига кўчиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
 
Айни пайтда Англия чемпионатида беш марта майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлган Альваро Мората “Реал”дан кетиши, Англияда танқидларга учрагани ва 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни истаётганлиги хусусида фикр билдириб ўтди.
 
“ ...Тўғрисини айтсам, “Реал” бош мураббийи Зинеддин Зидан мени Мадридда қолишимни истаганди. Заҳира ўйинчиси бўлиб қолишни ўзим хоҳламадим.
 
Испанияда барча шароитлар қулай эди, аммо қулайликларидан воз кечиб қийин ҳаётга ўрганишимга тўғри келди.
 
Футбол ўйнашим керак, ғалабаларга ташнаман. Қанча кўп майдонга тушиб, шунча кўп гол урсам, Испания терма жамоасидаги фаолиятимга фойда бўлади. Россияга боришни ҳаммадан кўпроқ истайман.
 
Англияга келганимдаёқ пенальтини тўғри амалга ошира олмаганимдан сўнг қандайдир кучли босимни ҳис этдим. Мухлислар ва мутахассислар томонидан турли хил танқидларга учрадим.
 
Бироқ танқид мени янада кучли бўлишга ундади. Мени танқид қилаётганларнинг сўзлари нотўғри эканлигини исботламоқчиман.
 
Ўз устимда аввалгидан ҳам кўпроқ иш олиб боряпман”, дейди Мората.
 
Маълумот учун, Моратанинг трансфери “Челси”га 80 млн еврога тушди ва Альваро футбол тарихидаги энг қиммат испаниялик футболчига айланди.

Акмал Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 14:36, 19.09.2017.
Ўқилди: 5341 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик