Кириш Регистрация

«Барселона»дан йирик ғалаба, Мессидан «покер»

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 5-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Меҳмонлар номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга уринишди. Ўйин бошида "Эйбар" футболчисига яккама-якка вазиятда Тер Штегенни доғда қолдира олмаган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида уларнинг 2та зарбасидан кейин тўп "Барса" дарвозаси устуни ва тўсинига тегиб қайтди.

Каталонияликлар ҳисобни пенальтидан очишди. Мессининг 11 метрли жарима тўпидан берган зарба йўналишини посбон топди, аммо уни қайтара олмади. Паулиньо эса бурчакдан етказилган узатмани бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, бразилиялик футболчи "Барса" сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол уришга муваффақ бўлмоқда.

Иккинчи бўлимда "Эйбар" посбони Мессининг зарбасини қайтарди, аммо Денис Суарес қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу орада меҳмонлар бир марта "Барселона" дарвозасига йўл топишди. Аммо қолган дақиқаларда Лионель Месси яна 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Месси бу ўйинда "покер"ни расмийлаштирди.

Аргентиналик футболчининг Испания Ла лигаси ушбу мавсумидаги голлари сони 9тага етди. "Барселона" эса 15 очко билан пешқадамлик қилишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 5-тур
 Барселона – Эйбар 6:1 (2:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 20, пенальти Месси, 2:0 – 38 Паулиньо, 3:0 – 53 Денис Суарес, 3:1 – 57 Энрик, 4:1 – 59 Месси, 5:1 – 62 Месси, 6:1 – 87 Месси.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Динь, Нелсон Семеду, Пике, Иньеста (Серджи Роберто, 63), Бускетс (Ракитич, 65), Денис Суарес, Паулиньо, Деулофеу (Алеиш Видаль, 75), Месси.
Эйбар – Дмитрович, Гальвес, Паулу Оливейра, Жунка, Капа (Пенья, 65), Дани Гарсия (Ривера, 77), Эскаланте, Инуи, Жордан, Арбилья, Энрик (Шарлес, 72).
Огоҳлантиришлар: Капа (10), Гальвес (80).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:56, 20.09.2017.
Ўқилди: 11374 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик