Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Зидан: «Тўп рақиб дарвозасига киришни истамади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Бетис»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тўп рақиб дарвозасига киришни истамагани — ёмон, аммо бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. Биз ажойиб ўйин кўрсатдик, дея олмайман, аммо ёмон ўйнадик, дейишга ҳам тил бормайди. Биз иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларини яхши ўтказдик, аммо кейинчалик шоша бошладик.

Бизда 26 ёки 27та голли вазият бўлди, аммо ўз стадионимизда омадимиз келмади. Менга «хотиржамлик» сўзи ёқади. Биз уни сақлаб қолишимиз керак. Биз хотиржам бўламиз.

Чемпионатнинг старти ҳақида тўхталадиган бўлсам, буни қабул қилишга мажбурмиз. Ўз уйимизда етарлича яхши ўйнай олмаяпмиз. Бундай бўлади, деб ўйламагандик. Энди ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Лекин кейинги ўйиндан бошлаб вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Шунингдек, ўз уйимизда ўтказадиган кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга интиламиз.

Роналдунинг ўйинига нисбатан эътирозим йўқ. Аксинча, дисквалификациядан кейин сафимизга қайтганидан хурсандмиз.

Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, мен ҳамиша ғалаба қозонишни истайман. Футболчиларчиларни турлича алмаштиришим мумкин, аммо мақсад ўзгармас бўлиб қолади — ғалаба», — деди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:36, 21.09.2017.
Ўқилди: 10740 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик