"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Илкай Гюндоган яна сафдан чиқди.
26 ёшли футболчи "Вест Бромвич"га (2:1) қарши Лига кубоги ўйинида тиззасидан лат еди. У майдонда деярли бир соат ҳаракат қилди.
L’Equipe хабарига кўра, энди Гюндоган 1 ой давомида майдонга тушолмайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган йили жароҳат олиб, 9 ой давомида даволанган ва яқинда сафга қайтган эди.