Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасини тақдим қилди

Баҳо:
+ | -

УЕФА терма жамоалар ўртасидаги бутунлай бошқача – лига форматидаги мусобақа – Миллатлар лигасини тақдим қилди.

Мусобақа формати аксарият миллий чемпионатларни эслатиб юборади: УЕФАга аъзо 55 мамлакат терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги иштироки якунлари бўйича бериладиган коэффициентлар рейтингига қараб 4 та, A-B-C-D дивизионларига бўлинади. Бу рейтинг 2017 йил 15 ноябрда эълон қилинади.

A дивизионида рейтингдаги дастлабки 12 ўринни эгаллаган терма жамоа қатнашса, кейинги 12 терма жамоа B гуруҳидан ўрин олади. Кейинги ўринлардаги 15 терма жамоа C гуруҳида, қолган 16 терма жамоа эса D гуруҳида иштирок этади. A ва B дивизионларнинг ҳар бирида 3 тадан жамоа бўлган 4 та гуруҳга бўлинади. C дивизонида битта 3 жамоали ва 3 та 4 жамоали гуруҳ бўлади, D дивизионидаги 4 та гуруҳда эса 4 тадан жамоа қатнашади.

Дивизионларнинг якуний кўриниши 2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари якунлангач, 2017 йил ноябр ойида эълон қилинадиган рейтингга асосланади.

2020 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф ўйинлари орқали тўрттала дивизиондан биттадан жамоага Евро-2020да иштирок этиш имконияти кафолатланади.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:04, 21.09.2017.
Ўқилди: 9002 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик