Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Лукас Биглия: «Сан Сиро» мен учун орзуга айланганди»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг янги ярим ҳимоячиси Лукас Биглия «россонерлар» билан катта натижаларга эришишдан умидвор.

Аргентиналик футболчи хусусан, собиқ жамоаси - «Лацио»га қарши ўйин арафасида (бу учрашувда «россонерлар» 1:4 ҳисобида енгилишди) италиялик  касбдошларимизнинг турли саволларига жавоб берар экан, «Милан» сафига айнан совринлар ютиш мақсадида қўшилганини яширмади.

Учрашув ҳақида

- Римга келганим ва собиқ жамоадошларим билан учрашиш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман. Улар билан муносабатларимиз жуда яхши. Ҳа, энди бошқа жамоа либосидаман. Бўлажак ўйин «Милан» учун жиддий синов бўлади, менимча. Ҳарқалай, «Лацио» аввалги мавсумни «Милан»дан юқорироқ поғонада якунлади. Бундай уюшқоқ рақибга қарши учрашув ҳозирги имкониятларимизни тўғрироқ чамалаб олишга ёрдам беради.

«Лацио»да совринлар йўқлиги ҳақида

- Собиқ жамоам сафида соврин ютолмаганим ачинарли ҳол, албатта. Лекин бу саҳифа ўтмишда қолди. «Милан»ни айнан истиқболли келажак лойиҳалари сабаб танладим. Жорий мавсумнинг ўзида жамоамиз иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқишни кўзламоқдамиз.

«Милан» ҳақида

- Клубда барчаси худди мен ўйлагандек. Машҳур афсоналар, масалан, Гаттузодек ёрқин шахс билан бирга ишлаш ҳайратланарли. Айни пайт мослашиш жараёнини ўтамоқдаман. Яъни янги жамоадошларим, мураббийлар, ўйин тизимига мослашяпман. Ҳаммаси жойида.

Ҳужумчилар ҳақида

- Жамоа таркибида маҳоратли форвардлар етарли. Ҳаммаси мураббийнинг кимларга ишонч билдиришига боғлиқ.

Ғалабалар ҳақида

- Табиийки, ижобий натижага эришиш учун кўп тер тўкиш лозим. Ҳеч қачон қайсидир ўйин бошқасига нисбатан енгилроқ кечишини ўйламаслигимиз керак.

Ким кўпроқ ажаблантираётгани ҳақида

- Кутроне ўз ҳаракатлари билан шунчаки, лол қолдиряпти. Қолган футболчиларни олдиндан яхши билардим, уни эса йўқ.

Локателли ҳақида

- Ману - ажойиб футболчи! Лекин у жиддий натижаларга эришишни истаса, ҳаммамиз каби кўп меҳнат қилиши, ўрганиши шарт.

Ўз ҳолати ҳақида

- Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мана, «Кальяри»га қарши кечган ўйинда 30 дақиқа тўп сурдим. Кейин терма жамоа сафида майдонга тушдим, машғулотларда пухта тайёргарлик кўрдим.

«Лацио» ҳақида

- Кучли жамоа! Қаранг, жамоа суперкубок баҳсида «Ювентус»дан устун келди. Бу катта иш. «Лацио» вакиллари айниқса, тактика бобида кучли тайёргарликка эгалар, савиялари юқори. Хусусан, жамоа ҳужумчилари анча хавфли.

Жароҳатлар ҳақида

- Мени нимжон футболчидек кўрсатишлари ғазабимни қўзғатади. Зеро, рақиблар очиқдан-очиқ тепишса ҳам, «синмайман». Тез-тез сафдан чиқишим эса бошқа нарсаларга боғлиқ. Қолаверса, одатда шифокорлар белгилаган муддатдан илгари тикланаман.

Скудетто ҳақида

- Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу мавзуни баҳорда, яъни ҳал қилувчи ўйинлар яқинлашган пайт муҳокамага ташлаш маъқул.

«Олимпико» ҳақида

- Мухлислар мени илиқ кутиб олишларини кутмаяпман. Бироқ ҳар қандай муносабат «Лацио»га нисбатан фикримни заррача ўзгартирмайди.

Бонуччи ҳақида

- Лео - дунёдаги энг кучли ҳимоячиларнинг бири. У хавфсизлик гарови саналади. Мудофаа чизиғимизда ишончли ўйинчилар тўпланишгани айни муддао.

Пиоли ва Инзаги хусусида

- Иккиси ҳам менга катта ёрдам берди. Симоне малакали мураббий эканлигини намойиш этишга улгурди. Ўзаро муносабатларимиз яхши, уларга муваффақият тилайман.

Ўз фаолияти ҳақида

- Футболда бажарилган хизматдан кўра, натижа муҳимроқ. Мени «Милан» ўз сафига чорладими, демак, вазифамни рисоладагидек адо этганман. «Милан» - дунё миқёсидаги клуб. Худди шундай жамоада ўйнашни орзу қилардим.

«Ювентус» хусусида

- «Кекса синьора» - чемпионат фаворити, амалдаги чемпион. Лекин ўта кучли рақобатчилар - «Наполи», «Рома», «Интер», «Лацио» ва «Аталанта»ни ҳам эътибордан қочирмаслик лозим.

Янги ўйинчилар ҳақида

- Барча масалаларда мураббийга ёрдам беришга тайёрмиз. Зеро, бир ёқадан бош чиқариб, жамоа янада кучайишини таъминлашимиз керак. Таркибга қўшилган янги йигитлар жамоа билан тил топишиб олишди, менимча.

Чалханоглу ҳақида

- У тил ўрганмоқда. Бу жуда муҳим. Мураббий футболчини бошқа позицияда синаб кўрмоқчи. Одатда Чалханоглу ҳужум чизиғи яқинида ўйнарди. Маҳоратини тўла-тўкис намойиш этиши учун унга бироз вақт керак.

Ўйин услуби ҳақида

- Жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзини ўйиннинг муҳим иштирокчиси сифатида ҳис этиши лозим. Таркибда 26 нафар футболчи бор, мураббийга барчамиз бирдек керакмиз. Хуллас, саъй-ҳаракатларимиз ягона мақсад сари қаратилган.

21-рақам ҳақида

- Пирло - кумирим. Бу футболчига доимо суперқаҳрамон сифатида қараган, ундан ибрат олишга интилганман. Андреа шунча кўп соврин ютдики, унинг даражасига кўтарилиш иложсиз. Бироқ барибир, уриниб кўрамиз.

Монтоливо ҳақида

- «Кальяри»га қарши ўйинда иккимиз ёнма-ён тўп сурдик. Рикардо ҳам ҳужумга қўшилиш, гол уришни хуш кўради. Тан оламан, у бу борада мендан кучлироқ.

«Сан Сиро» ҳақида

- Европага келгунимга қадар «Милан» ва «Велес Сарсфилд» ўртасида кечган Қитъалараро кубок финалини томоша қилгандим. Кейин 2006 йили ва мавсум-2012|2013да «россонерлар»га қарши тўп сурдим.

Ўшандаёқ «Сан Сиро» мен учун орзуга айланганди. Мана, 11 йилдан кейин орзу ҳақиқатга айланди. Ушбу муҳташам аренада тўп суриш шарафига муяссар бўлганимдан беҳад бахтиёрман.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:32, 22.09.2017.
Ўқилди: 2891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.