Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

«Шўртан» мураббийи Геннадий Кочнев: «Натижа ўйинга ҳос бўлмади»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида, журналистларнинг саволларига “Шўртан” бош мураббийи вазифасини бажарувчи Геннадий Геннадьевич Кочнев жавоб берди: 

Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсам, шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлиб дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимизга қарамай, вазиятни ўнглай олдик. Натижада учта гол киритиб, иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик.

Очиғини айтганда, биз яхши устунликка эга эдик. Иккинчи бўлимда, аввалига иккинчи кераксиз голни, сўнгра эса кутилмаганда учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Уччала голни ҳам стандарт вазиятлардан олиб чиқолмадик. Рақиб асосан иккинчи қаватда яхши устунликка эга эканлиги ва муаян футболчиларни индивидуал равишда назорат қилиш лозимлигини футболчиларимга таъкидлаган эдим.

Айнан шу каби вазиятларни шогирдларим билан танаффус давоимда ҳам алоҳида муҳокама қилиб ўрганиб чиққандик. Афсуски, шогирдларим иккинчи бўлимда, мураббийларнинг кўрсатмаларини бажара олишмади ва натижа, кўриб турганингиздек.

Бундан ташқари, натижага рақибнинг “фейр плей”га умуман амал қилмаганлиги ҳам катта таъсир кўрсатди. Футболчиларим эса ўз ўрнида, ютиб турганимизга қарамай вақтни чўзмадилар, аксинча ҳужумларимизни тезроқ бошлаб тўпни майдонда юришини таъминлашга ҳаракат қилишди.

Обид Жўрабоевнинг ҳолати бўйича ҳозирча бир нима дея олмайман. Сабаби йигитлар симуляция ишлатмагани аниқ. Агар бунақа бўлганида, Жўрабоевни шифохонага олиб кетишмаган бўларди ва унинг жароҳатининг даражаси тўғрисида тиббий ҳулосалар қайдномага киритилмаган бўларди деб ҳисоблайман.

Умуман олганда, ўйин натижасидан қониқмадим. Биз ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик. Шундай бўлсада, ушбу ҳолатни унутиб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз ва хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 15:40, 22.09.2017.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.