Дортмунднинг «Боруссия» клуби раҳбари Ханс-Йоахим Ватцке "ПСЖ" клубини қаттиқ жазолаш кераклиги ҳақида гапирди.
Мулозимнинг фикрига кўра, молиявий фэйр-плейни бузганлардан очко олиб ташланиши керак.
«Молиявий фэйр-плейни бузган жамоаларни жаримага тортиш фойда бермайди. «ПСЖ» клубини бундай жазоланиши қатарликларнинг кулгусини қистайди холос.
Нима қилиш керак? Очко олиб ташлаш лозим. Шундагина ўзгаришлар бўлади. Лекин бу УЕФА мулозимларининг иши.
Ҳомийлар томонидан бериладиган пулларни чеклаб қўйиш ҳам мумкин эди. Аммо Қатар бир неча ҳомийлик компаниялари орқали иш кўрмоқда. Уларнинг ҳаммаси ПСЖ клубига пул беряпти. Бу жараённи сиёсий томондан бошқариш мушкул. Шунинг учун ҳам УЕФА чеклаб ўтиш мумкин бўлмаган қоидаларни ишлаб чиқиши шарт», – деди Ватцке.