Августнинг сўнгги куни ва сентябрь бошида ЖЧ-2018 саралашининг 2та тур ўйинлари ўтказилганини инобатга олсак, ФИФА рейтингида кескин ўзгаришлар бўлиши кутилган ҳолат эди.
Мана, 14 сентябрь куни эълон қилинган рўйхатда Германия миллий жамоаси 1-ўринга кўтарилди. Хуллас, немислар Бразилия термасини пастга тушириб юборишди.
Биз учун бироз алам қиладиган томони, яқин-яқиндагина футболи кўзга ташлана бошлаган орол давлат - Кабо-Верде миллий жамоаси умумий рейтингда биздан 2 поғона юқорига жойлашди.
Ваҳоланки, АФКнинг ушбу аъзоси ўтган ой атиги 114-ўрин (!)да эди...
Ўзбекистон миллий жамоаси охирги 1 ой давомида 5 поғона пастлади. Йўқотиш даражаси 68,35 баллга тенглиги ҳақиқий ҳолатимизни кўрсатиб беряпти, шекилли. Ҳа, бизнинг натижамиз яхши эмас, аммо Австралия термасиники янада ёмонроқ. ЖЧ-2018 саралаши йўлидаги биттагина мағлубият «соккеруз»ни рейтингда 50-ўринга тушириб қўйди. ОФК етакчиси - Эрон термаси эса 24-қатордан бир поғона пастга сурилди. Чунончи, форслар охирги 2та ўйинда дуранг қайд этишди ва бунинг оқибатида умумий ҳисобда 28 очко йўқотишди. Айтганча, Эрон миллий жамоаси 2015 йил август ойи рейтингида 15-ўриндан жой олиб, ўзининг рекорд кўрсаткичини қайд этганди.
Ой якунларига кўра, қитъамизда ўринлар бўйича энг яхши ўсишга Яман (Қ18 поғона), Хитой (Қ15 поғона) ва Ироқ (Қ14 поғона) жамоалари эришди. Очколар ҳисобида олсак ҳам айнан шу 3та жамоа кўрсаткичи баланд, фақат кетма-кетлик бошқачароқ: Хитой, Ироқ, Яман. КХДР, Мальдив ва Ҳиндистон термалари ўринлар бўйича энг шиддатли қулашга юз тутган бўлса, очко йўқотишда Ўзбекистон, Мальдив ороллари ва Қувайт жамоалари олдинда.
ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичи «А» гуруҳи вакилларининг рейтингдаги мавқеи қуйидагича ўзгарди:
Эрон: -1 ўрин, -28 очко
Ж.Корея: -2 ўрин, -25 очко
Сурия: Қ5 ўрин, +42 очко
Ўзбекистон: -5 ўрин, -68 очко
Хитой: Қ15 ўрин, +117 очко
Қатар: -7 ўрин, -27 очко
ФИФА рейтингида эса энг катта ўсиш (очколар бўйича) кутилмаганда, Кабо-Верде термаси томонидан қайд этилди. Қолаверса, ушбу орол мамлакат миллий жамоаси яқин орада 67-ўриндан ҳам юқорилаши мумкин. Оролликлар охирги 2та ўйинда ЖАР термасини бир хил - 2:1 кўринишида енгиш асносида ўз ҳисобларини 264 рейтинг очкоси билан тўлдиришди. ЖАР жамоаси аксинча, нақ 112 очко йўқотди. Шундан хулоса чиқарсак, ДАВОМИ