Футбол тарихидаги энг қиммат трансфер 3 август куни амалга ошди – бразилиялик Неймар (жанжал билан) «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтди.
Шундан бери бир ярим ойдан кўпроқ вақт ўтди – Неймар ўйнаяпти, голлар уряпти, клубдошлари билан жанжаллашяпти.
Неймар кунига 100 минг евро ишлаб топмоқда. Футбол ўйнамаса ҳам
Бразилия футболчининг «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши тафсилотларини футболга қизиқмайдиганлар яхши билади: французлар (аниқроғи, клуб эгалари – қатарлик шайхлар) бразилиялик ҳужумчи учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлади. Неймарнинг «ПСЖ» билан шахсий шартномаси бандлари эса кўпдан бери сир бўлиб қолаётган эди. Лекин бразилиялик жуда ва жуда катта ҳақ олаётгани аниқ эди, фақат қанча олаётганини ҳеч ким айтмаётган эди.
Spiegel ва Football Leaks’нинг аниқлашича, сентябр ойининг ўрталаридаги ҳолатга кўра, Неймарнинг маоши ойига 3 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу кунига 100 минг дегани – бунда Неймар футбол ўйнамайдиган ва машғулотларда қатнашмайдиган кунлар ҳам ҳисобга олинган.
У майдонни самарали ҳаракатларсиз тарк этмаяпти
Неймар ҳозиргача «ПСЖ» сафида олти учрашув ўтказди – бештаси Франция чемпионатиа ва биттаси – Чемпионлар Лигасида. Олти ўйинда у беш гол уриб, яна олтита голга ҳаммуаллифлик қилди, жамоаси эса бу олти учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
Умуман олганда эса, мазкур рўйхатдан Неймар иккита гол уриб, яна учта голга ассистентлик қилган ва пенальти ҳам ишлаган «Тулуза»га қарши ўйинни чиқариб ташласа, статистика унчалик ҳам ҳавас қиларли бўлмайди.
Неймар, афтидан, Эдинсон Кавани билан тортишиб қолган
Эдинсон Кавани – Неймар келгунига қадар бўлган даврда «ПСЖ»нинг асосий тўпурари ва бош юлдузи. Расман бразилиялик ва уругвайлик ҳужумчиларнинг муносабатлари яхши – ҳужум вақти бир-бирига тўп узатади, Неймарнинг аксарият хавфли паслари айнан Каванига йўналтирилади; улар бири-бирининг голларидан хурсанд.
Шунга қарамай, икки юлдуз ўртасида кескинлик бор. Буни «Лион»га қарши ўйинни кузата туриб, сезиш мумкин эди: аввалига ўйинчилар жарима зарбасини ким тепиши борасида тортишди, оқибатда «ПСЖ»нинг бошқа бир янги футболчиси – бразилиялик Дани Алвес тўпни Каванидан тортиб олиб, Неймарга берди. Неймар гол уролмади. Кейинроқ «ПСЖ» пенальти ишлади ва Неймар Каванидан тўпни унга беришни сўради, бироқ уругвайлик бунга рози бўлмади. Ва пенальтидан гол уролмади.
«ПСЖ»нинг матбуот учун очиқ машғулотларида ҳам Неймар бошқа бразилияликлар билан мулоқот қилишни маъқул кўраётгани, Кавани эса Неймар билан очиқчасига гаплашмаётганини кўриш мумкин.
Миш-мишларга кўра, бу вазиятда Дани Алвес тинчликпарвар ролида – у ўйинчилар ўртадаги ўзаро кескинликни юмшатишлари учун жамоавий ўтириш уюштирган.
Неймар жароҳат ҳам олди
Франция чемпионати 6-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Монпеле» ўртасидаги ўйинга катта эътибор қаратилган эди – ҳамма жамоавий ўтиришдан кейин юлдузлар ўзини қандай тутишига қизиқаётган эди. Бироқ «ПСЖ» бош мураббийи Уна Эмери Неймарнинг кичик жароҳати борлигини эълон қилиб, уни майдонга туширмади. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқ – буниси номаълум, бироқ «ПСЖ» бразилияликсиз гол ура олмай, мавсумда илк бор очко йўқотди.
27 сентябрь куни «ПСЖ» Чемпионлар Лигасида «Бавария» билна ўйнайди ва бу ўйинда Неймар ҳам қатнашиши кутилмоқда. Бу унинг «ПСЖ» таркибида топ-клубга қарши биринчи ўйини бўлади.