Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 7-тури доирасидаги марказий ўйин якунига етди. Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида "Челси" ушбу мавсум етакчиси — "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўтган мавсумда бўлиб ўтган ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар иккала тўқнашувда Конте жамоаси ғалаба қозонганди. Бу сафар эса Гвардиола рақибдан чиройли тарзда ўч олди.

"Шаҳарликлар" бутун ўйин давомида ҳар томонлама "Челси"дан устунлик қилишди — тўп назорати, зарбалар, хавфли вазиятлар, тезлик ва прессинг. Меҳмонлар "аристократлар"га ўз ўйинини намойиш қилишга имконият беришмади. Аксинча, "Сити" вақт ўтган сари ўз устунлигини ошириб борди ва иккинчи бўлимда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Баҳснинг 67-дақиқасида Кевин де Брюйне 20 метрлардан кучли зарба билан "Челси" дарвозасини ишғол қилди!

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида манчестерликлар иккинчи голни уришлари керак эди, аммо Рюдигер "Челси"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди ва Жезус жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп Куртуадан ўтиб кетди, аммо Рюдигер бош билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Мазкур ғалаба туфайли "Манчестер Сити" бир неча соатдан кейин яна АПЛ пешқадамлиги қайтди. Жамоа 19 очко тўплаган ҳолда тўплар фарқига кўра "МЮ"ни ортда қолдирмоқда.

АПЛ, 7-тур
«Челси» – «Манчестер Сити» – 0:1 (0:0)
Гол: Де Брюйне 67
«Челси»: Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо, Рюдигер, Канте, Бакайоко (Батшуайи 73), Фабрегас, Аспиликуэта, Азар (Педро 72), Мората (Виллиан 35).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Стоунз, Отаменди, Фернандиньо, Делф, Де Брюйне (Данило 90+3), Д. Силва (Б. Силва 76), Сане (Гюндоган 84), Стерлинг, Жезус.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо 61, Отаменди 89.

Манба: www.std.uz
Киритилди: 23:22, 30.09.2017.
Ўқилди: 7888 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик