Грузия чемпионатидан ўрин олган «Зугдиди» - «ВИТ-Жоржия» ўйинидан олдин фожиа юз берди.
«Зугдиди» дарвозабони Шота Маминашвили чигалёзди машқларини бажараётганда ҳушидан кетиб йиқилди. Шифокорлар 31 ёшли футболчининг ҳаётини сақлаб қололмади ва у майдонда вафот этди.
Маминашвили футболчилик фаолиятида Грузиянинг «Динамо Батуми», «Зугдиди» ва Россиянинг «Металлург-Кузбасс» клубларида ўйнаган эди.