«Арсенал» клуби хўжайинларидан бири Алишер Усмонов клуб акцияларини Стэн Кронкега сотишни истамади.
Маълумки, "Арсенал"нинг 67% акциясига эгалик қилувчи америкалик тадбиркор Кронке Усмоновга тегишли бўлган 30% акция учун 525 млн фунт таклиф қилган эди.
«Сўнгги пайтларда "Арсенал"нинг 30% акциясини сотишим мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолди. Биламан, бу хабарлар мухлисларни асабийлаштирмоқда.
Аммо мен жаноб Кронке билан бу борада музокара ўтказмаяпман. "Арсенал"га бўлган қизиқишим узоқ муддатлидир. Агар бозорга янги акциялар чиқса, ўзим уларни сотиб оламан», – деди Усмонов.