"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа ўз клубини яхши кўришини яширмади. Давид "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаш - катта орзу эканлигини айтиб ўтди.
"Барча ёш, кичик болалар учун "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаш - катта орзу. Буюк тарих, футболчилар, шу клуб орқали машҳур бўлганлар сабабли ҳам "МЮ" дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири.
Олдин ҳам айтганимдек, менинг ҳам ёшлигимда "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаш орзуим бўлган", - дейди Де Хеа.